Арсен Венгер: "Арсенал" Мертесакер билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади"
22 ноя 2013 16:30
Новости
Арсен Венгер: "Арсенал" Мертесакер билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер лондонликлар Пер Мертесакер шартномасини узайтириш борасида иш олиб бораётганликларини маълум қилди.
"Биз айни вақтда шартномани узайтириш жараёнини бошлаб юборганмиз. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси бир ярим йилдан кейин ниҳоясига етади. Шундай экан, бизда ҳали бу иш учун етарлича вақт бор", деди Венгер.
Комментарии