Аргентина термаси ярим ҳимоячиси: "Ўйин тугаши билан кўзимдан ёш келди, ҳаммаси хурсандчиликдан"
19 дек 2022 12:38
Новости
Аргентина термаси ярим ҳимоячиси: "Ўйин тугаши билан кўзимдан ёш келди, ҳаммаси хурсандчиликдан"
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2022 финалида Франция термасига қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди (пенальтилар бўйича – 3:3, 4:2).
"Агар Жаҳон чемпионати олдидан мендан шундай натижа кутасизми, деб сўраганингизда, эҳтимол, буни инкор қилган бўлардим. Шундай экан, келинг, ушбу ғалабадан баҳра олайлик.
Бу биз босиб ўтган йўлни эслашга мажбур қиладиган ютуқ. Ҳар биримиз шахсан шу йўлдан ўтиб келганмиз. Ўйин тугаши билан кўзларимга ёш келди, барчаси хурсандчиликдан", – деди ярим ҳимоячи.
Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда ушбу мусобақада ғолиб чиқишган. Уларнинг финалдаги рақиблари – францияликлар 1998 ва 2018 йилларда мундиаль чемпиони бўлишган.
Комментарии