RU

Последние новости

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Саудия Арабистонига мағлуб бўлгач, психолог билан маслаҳатлашди Новости

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Саудия Арабистонига мағлуб бўлгач, психолог билан маслаҳатлашди

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатининг илк учрашувида Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз мухлисларини ҳайратда қолдирди.

Жамоа дарвозабони Эмилиано Мартинес ўйиндан сўнг психолог билан маслаҳатлашган. Бу ҳақда у Мексика устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган баҳсдан кейин айтиб ўтди.

"Шу кунларда жуда кўп азоб чекдим. Психолог билан суҳбатлашдим, чунки ўша учрашувда иккита зарбадан иккита гол ўтказиб юбордим. Ортимда 45 миллион аргентиналик қараб турганди ва мен улар кутганидан кўпроғини исботлашим керак эди", - деди Мартинес.

Аргентина жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинини 30 ноябрь куни Польшага қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика