RU

Последние новости

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  6 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  131 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди? Новости

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин аргентиналик футзалчилар Николас Сармиенто ва Константино Вапораки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу биз кутган медаль эмас эди, афсуски. Бизнинг асосий мақсадимиз ушбу мусобақада ғалаба қозониш эди. Бразилияни ғалаба билан табриклайман. Биз қўлимиздан келган барчасини қилдик. Етарлича ҳужумлар қилдик, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Кетма-кет учинчи мундиаль финалида иштирок этмоқдамиз. Бу мен учун учинчи Жаҳон чемпионати бўлди. 

Аргентина шарафини ҳимоя қилаётганимдан жуда мағрурман, афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, лекин биз босиб ўтган йўл мақтовга лойиқ деб ўйлайман. Жамоамизни танқид қилиш ўта нотўғри иш", – дея фикр билдирди дарвозабон Николас Сармиенто.



"Бугунги ўйин натижасини кичик деталлар ҳал этди. Сўнгги сонияларга қадар курашдик ва дуранг қайд этишга интилдик. Афсуски, биз кўзлаган натижа қайд этилмади ва рақиб жамоа ғолиб бўлди. Бразилияни чемпионлик билан табриклайман. 

Бразилия чемпионликка муносиб жамоа эди. Финал баҳсида бизга бироз омад ва диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Айниқса, ўтказиб юборган голларимизда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Сўнгги дақиқада гол урдик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Барчага раҳмат. Бу ажойиб мундиаль бўлди", – деди Константино Вапораки.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика