Аргентина ФИФАга таъсир ўтказдими?
12 июл 2014 20:23
Новости
Аргентина ФИФАга таъсир ўтказдими?
Италиялик Никола Риццоли жаҳон чемпионати финалини бошқариб борадиган бўлди.
Аслида Германия ва Аргентина ўртасида бўлиб ўтадиган финал учрашувини бошқаришга бошқа номзодлар ҳам бор эди. Масалан, ҳамюртимиз Равшан Эрматов, англиялик Ховард Уэбб ва ҳоказо. Лекин ФИФА ҳакамлар қўмитаси италиялик Никола Риццолини тайинлади. Шундан сўнг Аргентина футбол федерацияси ФИФАга таъсир кўрсатибди, италиялик Никола Риццолини тайинлаб ўз ниятига эришди каби гап-сўзлар қулоққа чалинди бу ҳақда турли интернет сайтларида ёзилди.
Албатта, Равшан Эрматов ватандошимиз бўлгани учун бундай гапларга бефарқ қараб тура олмаймиз. Ҳа, у финални бошқаришга лойиқ эди, бироқ ФИФА қарор қабул қилиб бўлди ва эндиликда Эрматов ва унинг бригадаси уйга қайтади. Шу ўринда бизни қизиқтираётган савол: Аргентина мундиалнинг финал ўйинига Равшан Эрматов тайинланмаслиги учун ФИФАга ўз таъсирини ўтказдими? Ёки ФИФА ҳакамлар қўмитаси финални Никола Риццоли бошқаришини олдиндан ҳал қилиб қўйганмиди?
Ана энди бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Маълумки, ҳамюртимиз Равшан Эрматов мазкур жаҳон чемпионатида тўртта ўйинни бошқарди. Учта гуруҳ босқичида ва битта плей-оффда. Эрматов чорак финалда Голландия – Коста-Рика баҳсини бошқариб борди. Нимчорак ва ярим финалда ишламади. Италиялик Никола Риццоли эса ҳозирча учта ўйинда ҳакамлик қилди ва финал унинг учун тўртинчиси бўлади Риццоли гуруҳ ўйинларида Испания - Голландия, Аргентина - Нигерия баҳсида ишлади, шунингдек чорак финалдан ўрин олган Аргентина - Бельгия учрашувини бошқарди.
Эътибор берган бўлсангиз, Риццоли бунгача Аргентина иштирокидаги иккита ўйинни бошқаришга улгурди ва ҳар иккаласида ҳам жамоа зафар қучди. Финал ўйини эса бу ҳакам учун Месси ватандошлари иштирокидаги учинчи баҳс бўлади. Бир чемпионатнинг ўзида битта жамоанинг учта ўйинини бошқариш мумкинми? Мумкин экан, буни эртага тунда Риццоли мисолида кўрамиз. Гуруҳ баҳслари якунига етганидан сўнг Эрматов чорак финалда, Риццоли эса нимчорак финалда ишлади. Яъни, италиялик ҳакам чорак финал, ярим финал каби янада қийин беллашувларга қўйилмади. Балки уни ФИФА финалга сақлаган бўлишиям мумкин.
Яхши биласиз, Равшан Эрматов бундан тўрт йил муққадам ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионатида бешта ўйинни бошқарган ва бу ўйинлар орасида чорак финалдан ўрин олган Германия - Аргентина учрашуви ҳам бор эди. Ўшанда Германия рақибини 4:0 ҳисобида мағлубият учратганди. Шундан келиб чиқиб аргентиналиклар Эрматовни ёмон кўриб қолган бўлиши мумкин. Бу йилги мусобақада бўлиб ўтган Аргентина - Швейцария баҳсига ҳам Эрматовнинг қўйилиши тахмин қилинганди, бироқ ФИФА бошқа ҳакамни қўйди. Шунда Аргентина ФИФАга таъсир ўтказиб, итальян ҳакамларининг тайинланишига муваффақ бўлди каби гаплар чиқди.
Бу борада биз нима дейишимиз мумкин? Орамизда ФИФАда фаолият олиб борадиган кишилар йўқ, шундай экан ташкилотнинг ички сирларини яхши билмаймиз. Билмаган нарсаларга аралашиш эса яхши эмас. Ҳозирги мавзу бўйича фақат гумонсирашимиз мумкин, холос. Лекин факт сифатида шуни айтишимиз мумкин, ФИФАнинг биринчи вице-президенти Хулио Грондона аргентиналик экан. Энди буёғи сиёсат ва ақлимиз етмаган нарсаларга бош суқишни хоҳламаймиз. Мақоламиз сўнггида эса Равшан Эрматовга жаҳон чемпионатларида тўққизта ўйинни бошқариб дунё рекорди ўрнатишида имконият яратиб бергани учун ФИФАга катта миннатдорчилик билдириб қоламиз.
Хайрулла Холиқов.

Комментарии