RU

Последние новости

16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да биттадан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  1 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  1 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  4 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  1 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  2 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  2 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  1 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1

Аргентина – Бельгия 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Аргентина – Бельгия 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Аргентина – Бельгия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЖЧ-2014. ¼ финал
АРГЕНТИНА – БЕЛЬГИЯ 1:0

Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
ГОЛ: Игуаин, 8 - 1:0
Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демичелис, Гарай, Басанта, Маскерано, Биглия (Шадли, 75), Ди Мария (Перез, 33), Месси, Лавесси (Паласио, 72), Игуаин (Гаго, 81)

Бельгия: Куртуа, Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген, Витсель, Феллайни, Миральяс (Мертенс, 59), де Брейне, Азар, Ориги (Лукаку, 59)

Огоҳлантиришлар: Азар 53, Альдервейрелд 69, Биглия 75


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ

Аргентинанинг мухлисларини табриклаймиз, Бельгия ихлосмандларига эса спорт фақат ғалабалардан иборат эмаслигини эслатиб қўямиз. Сизлар билан Нарзулла ўйинни кузатиб борди, самалёт бўлинглар)

90+5.
Бўлди, ўйин якунланди. Аргентина ярим финалга йўл олди.

90+4. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Лукаку тўпни қулай вазиятда туриб шерикларига оширди, Гарай тўпни қайтариб юборди. Вицелнинг зарба ноаниқ кетди.

90+4. МЕССИИИИИИИИ! КУРТУАААААААААААААААА! Дарвозабонга қойииииииииииииил! Месси бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Тибо тўпни қайтарди

90+2.
Бельгия катта куч билан олдинга бормаса мундиални шу ерда тарк этди

90.
ЎЙИНГА 5 дақиқа қўшиб берилди

89. Хавфли вазияяяяяяяяяяяят!
Шадли! Унинг зарбаси кучсиз чиқди! Ромеро тўпни ушлаб олди! Кейинги вазиятда Ван Бейтен тўпни қўли билан ўйнади.

88.
Негадир аксарият футболчилар иккиланмай сакраб айланишмоқда

87.
Месси тўпни Паласиога узатди, ноаниқ пас

86.
де Брейненинг ўзи амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди

85. ЗАРБАААААААААА! Де Брейнееееее! Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди

84.
МЮга керак бўлмай қолган Феллайни жарима майдони ичида ўзига оширилган тўпни эмас Маскеранони тепди, бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор эди

83.
Сабалета ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Паласионинг бўйи тўпга етмади

82.
Месси бир ўзи олдинга интилди, Вицель уни "еб қўйди" ва тўпи олиб қўйди

81. Ўзгариш. Аргентина.
Игуаин ўрнига Гаго тушди

80.
Аргентина ўйинни "ўлдириб" натижани ушлаб қолишга уринмоқда

77.
Шадли ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, яхши имконият эди

76.
Мертенс жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ

75. Ўзгариш. Бельгия.
Азар ўрнига Шадли тушди

75. Огоҳлантириш. Бельгия.
Биглия

74.
Қойил қойил, Бельгия мана энди уйғонди ҳақиқатдан ҳам! Иккала қанотдан тўп жарима майдонига оширилди. Вазият кескинлашмоқда

73.
Лукаку боши билан Феллайнига тўпни оширди, Маруан тўпга зарба бера олмади

72.
Бельгиянинг ўйини умуман қовушмаяпти, ўзгаришлар ҳам бунга ёрдам бераётгани йўқ

71. Ўзгариш. Аргентина.
Лавесси ўрнига Паласио тушмоқда

69. Огоҳлантириш. Бельгия.
Алдервейрельд

68.
Аргентиналик мухлисларни кўрсатишмоқда. Қўшиқ куйлашмоқда, менимча қарғалар учса қарайликка ўхшамоқда...

64. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Де Брейне ерлатиб тўпни оширди, Гарайнинг оёғига тегиб дарвозага йўл олган тўпни Ромеро ушлаб олди! Бельгия уйғонди!

62.
Сабельяяяяяяяя! Ажойиб киноактерга ўхшайдией) Игуаина боя тўсинни нишонга олганида бош мураббий сал қолса ҳушидан кетиб қолай деган экан, албатта роль ижро этиб)

61. ЗАРБАААААААААААА! ФеллайниИИИИИИ! Вертонгеннинг пасидан сўнг бўйдор ярим ҳимоячи жингалак сочлари билан дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!

59. Ўзгариш. Бельгия.
Ориги ўрнига Лукаку, Миральяс ўрнига Мертенс тушди

58.
Лавесси Компани билан тўқнашиб кетди ва йиқилди, Риццоли индамади

58.
Аргентина енгил ўйнамоқда, осонлик билан тўп узатишлар, алдаб ўтишлар, зарбалар

57.
Бельгия ҳужум қилмоқда, сўнгги пас ноаниқ кетмоқда, ҳар сафар!

56.
Ўйинга нафислик қайтди! Чиройли ўйин бўлмоқда!

55. ЗАРБАААААААААААА! ИГУАИНННННННННН! Тезкор ҳужумдан сўнг Игуаина Компанини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!

54.
Бельгиянинг тезкор қарши ҳужуми ноаниқ пас туфалйи узилиб қолди

53.
Жарима майдонига узатилган тўпни Куртуа қайтарди, бурчак тўпидан кейин ҳам посбон ўзини кўрсатди

52. Огоҳлантириш. Бельгия.
Эден Азар, Басантанинг оёғига зарба бергани учун

51. Хавфли вазият! Игуаин чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирган тўп сал қолса дарвозага кириб кетарди!

50.
Феллайни тирсаги билан Басантанинг юзига зарба берди, вазият ортда қолди.

48.
Бугун кун бўйи дам олиб энди футбол кўраётган ёки ўқиётганларга алоҳида салом

47.
Лавессининг жаримадан узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади, ноаниқ пас

46.
Иккинчи бўлим бошланди. Ҳамма келдими? Давом этамиз


45+2.
Дастлабки зерикарли бўлим якунланди. Иккинчи бўлим бунисига ўхшамаган бўлишига умид қиламиз.

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

43.
Бельгия биринчи бўлимда илк бор тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, Феллайни тўп узатишда хатога йўл қўйди

41. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!  Мана вазият! Вертонгеннинг пасидан сўнг Миральяс боши билан дарвозага зарба берди, тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

40. ЗАРБАААААААА! Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, ноаниқ!

40.
Тўп ёнида бошқа ким ҳам бўларди, Месси!

38.
Месси жарима майдони чизиғи устида Феллайни, ван Буйтен каби баҳайбатлар томонидан йиқитилди

37.
Аргентина тўпни ўзида сақлаб турибди, уларни ҳисоб тўла қониқтиради. Бельгия ҳаракат қилмоқда, тўпни олиб қўйишга

34.
Ўйин худди ўртоқлик учрашувига ўхшаб кетмоқда...Гуруҳ босқичидаги шиддат умуман йўқ, тўғри тушунамиз натижа муҳим, лекин мухлислар бундай ўйин кутишмаяпти

32. Ўзгариш. Аргентина.
Ди Мария ўрнига Энцо Перез тушди

30.
Менимча, Ди Мария майдонни тарк этади. У яна майдонда ётибди...

28.
Ди Марияга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда, бу орада қолган футболчилар сув ичиб олишди

27. Хавфли вазият!
Ди Мария! Тезкор ҳаракат билан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Компани ўзини қалқон қилди!

26.
Месси ҳужумда Компанига қарши ўйин қоидасини бузди

25. ЗАРБА!
Де Брейне 20 метрлардан зарба берди, тўпни Ромеро қайтарди, қайтган тўпга Ориги ета олмади. Ҳимоячилар хавфли баратарф этишди.

23.
Бельгия бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда, аммо жарима майдони ичига ҳеч ҳам кира олишмаяпти

20. Хавфли вазият!
Ди Марияга қойил! Нозик пас билан Игуаинни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришга уринди, ҳужумчи буни тушунмади

18.
Де Брейне бурчак тўпини амалга оширди, Компанининг бош билан йўллаган зарбаси антиқа траектория ҳосил қилиб дарвоза томон борди, бироз ноаниқ

17.
Хавфли вазият! Вертонген чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Гарай тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

16.
Месси рақиб жарима майдони ёнида нимадир қилишга уринди, бўйдор ҳимоячилар уни кутиб олишди

14.
Ўйин суръати пасайиб кетди, хавфли ҳужумлар йўқ

12.
Бельгия голдан сўнг ҳужумкорликка эътибор қаратмоқда. Ҳозир Де Брейне чап оёғи билан дарвозага кучли зарба берди, тўп ноаниқ кетди

10.
Аргентиналик мухлислар стадионни ўзида "тўйлар муборак"ка ўйнашни бошлашди

8. Ди Мария тўпни Сабалетага оширди, тўп ҳимоячига тегиб Игуаинга борди. Гонсало бундай совғадан унумли фойдаланадиган футболчилар сирасига киради - 1:0.

8. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИГУАИН! 1:0

6.
Энди Аргентина устунликни қўлига олди, улар ҳужумга эътибор беришмоқда

4.
Бугун иккала жамоа футболчиларига югуравериб оёқлари оғриб кетишини тилаймиз. Шиддатли ўйин бўлсин

3. ЛАВЕССИ!
Қулай имкониятга эга бўлганди. Унинг ғалати пасини Компани қайтарди

2.
Майдон марказида Вицель ва Маскерано ғижиллашиб қолишди

2.
Учрашувни европаликлар фаол бошлашди, тўпни ўзларида сақлаб туришибди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Баҳс қизиқарли бўлишига умид қиламиз


- Бельгия сафида Альдервейрелд, Компани, Вертонген ва Вицел каби футболчиларда биттадан сариқ бор

- Агар бугун Гарай ва ди Мария сариқ карточка олишса ярим финалда ўйнай олишмади. Аргентина у ерга чиқса албатта

- Аргентина давлат мадҳияси янграмоқда, навбат Бельгия давлат мадҳиясига...

- Бугун Аргентина ўзинин анъанавий оқ йўл йўл формада, Бельгия эса қизил рангли формада ўйнайди

- Иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди

- Ўйинни томоша қилиш учун келган бельгиялик мухлисалар

- Жамоалар майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.

- Ёзнинг қайноқ кунида барча барчага муздеккина саломлар! Аргентина ва Бельгия ўртасидаги ўйинни сизлар билан Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради.

- Учрашув соат 21:00да бошланади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика