Арьен Роббен: «УЕФА Суперкубогини ютишни истаймиз. Чунки, аввал бу совринни ютмаганмиз»
29 авг 2013 10:18
Новости


Арьен Роббен: «УЕФА Суперкубогини ютишни истаймиз. Чунки, аввал бу совринни ютмаганмиз»
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен "Челси"га қарши УЕФА Суперкубоги ўйинидан олдинги фикрларини билдириб ўтди.
"Мен УЕФА суперкубогига бўлғуси муғим ўйинларга тайёргарлик сифатида қарамайман. Бу ўйиннинг ўзи алоҳида бир муҳим учрашув. Бу залворли соврин. Биз аввал бу совринга эга чиқмаганмиз ва ушнинг учун ҳам уни қўлга киритишни истаймиз".
"Челси" сўнгги икки мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. Жамоага эски мураббий қайтди. Мен Моуриньони кучли мураббий деб биламан. Ўйлашимча, яхши ўйин бўлади", деди голландиялик футболчи.
Эслатиб ўтиш жоизки, "Бавария" – "Челси" ўйини, жума куни Тошкент вақти билан 23:45да бўлиб ўтади.

Комментарии