Арда Туран самолётдаги жанжал боис терма жамоадаги фаолиятини якунлади
06 июн 2017 22:58
Новости
Арда Туран самолётдаги жанжал боис терма жамоадаги фаолиятини якунлади
“Барселона” ва Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячи Арда Туран терма жамоасининг Македонияга (0:0) қарши кечган баҳсидан кейин самолётда жанжал чиқарди.
Терма жамоа сардори журналист Билол Мешени ҳақоратлаб, сўнгра уни бўғишгача борган. Футболчи журналистнинг Евро-2016 беллашувларидан кейин терма жамоа футболчиларининг мукофот пуллари ҳақидаги ёзган мақоласидан норози бўлган. Тураннинг фикрича, мақолада ёлғон фактлар келтирилган. Журналист эса ушбу воқеадан кейин Ардани судга беришга қарор қилган.
Ушбу келишмовчиликдан кейин Туран Туркия терма жамоасидан фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилган.
“Мен терма жамоа футболкасида тўп тепганимда бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Менинг халқаро фаолиятим якунига етди”, дея таъкидлаб ўтди турк футболчиси матбуот анжуманида.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии