Арда Туран "Барселона" мухлисларига таъсирли хайрлашув хати йўллади
14 янв 2018 12:58
Новости
Арда Туран "Барселона" мухлисларига таъсирли хайрлашув хати йўллади
Ижара асосида "Истанбул Башакшехир" шарафини ҳимоя қиладиган "Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран Каталония клуби мухлислари билан хайрлашди.
"Орзу ҳеч қачон сеҳр эвазига ҳақиқатга айланиб қолмайди. Бунинг учун мардлик, ҳаракат ва тинимсиз меҳнат кераклигини яхши биламан. "Барселона" футболчиси бўлиш - энг катта орзуим эди. Мақсадимга эриша олганим туфайли доимо ғурурланиб юраман.
Аммо ҳозир хайрлашиш вақти келди. Балки бу вақтинчаликдир. Яна сиз севган инсонга айланиш учун бор кучимни ишга соламан. Орамиздаги масофа аҳамиятга эга эмас. Барча хотиралар қалбимда бўлади ва йўлимни ёритиб, куч бериб туради" - деб ёзди Туран "Твиттер"даги саҳифасига.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии