RU

Последние новости

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  5 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  1 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

Аравачадаги ван Гал. Тақдир ҳазили ёхуд 14 йил олдинги ҳолат такрорланди-ми? Новости

Аравачадаги ван Гал. Тақдир ҳазили ёхуд 14 йил олдинги ҳолат такрорланди-ми?

У ўз касбининг ҳақиқий жонкуяри.

Нидерландия терма жамоаси тунда Норвегияга қарши баҳс олиб боради. Бугун охирги турда ким "G" гуруҳида 1-ўриндан кейинги босқичга чиқиши, кимлар плей-офф босқичида иштирок этиши ҳамда қайси термалар келаси саралаш даврини кутиши аниқ бўлади. Норвегияликларнинг вазияти ёмонроқ: уйда Латвия билан дуранг ўйнагандан сўнг, 3-ўринга тушиб қолишди, иккинчи поғонага эса турклар чиқиб олди. Нидерландияликлар олдидаги вазифа бироз осонроқ: биринчи ўринда қолиш учун ютқазмаса бўлгани. Бироқ агар мағлуб бўлса, учинчи ўринга тушиб кетади.

Ҳал қилувчи учрашувлардан олдинги ҳолат қуйидагича:

  • Нидерландия — 20 очко, тўплар нисбати +23, уйда Норвегия билан ўйин
  • Туркия – 18 очко, тўплар нисбати +10, меҳмонда Черногория билан ўйин
  • Норвегия – 18 очко, тўплар нисбати +9, меҳмонда Нидерландия билан ўйин

Хуллас, бу баҳс голландлар учун жуда муҳим. Етмаганига, ўйин олдидан терма бош мураббийи Луи ван Гал жароҳат олди. У бахтсиз ҳодиса туфайли велосипеддан йиқилди ва оёғининг сон суяги синди. 2012 йил ван Галнинг тос-сон суяги операция қилинганди, шунинг учун, 70 ёшли мураббий хавотир олиши учун сабаблар етарли эди. Эҳтимол, касалхонада жароҳат унчалик жиддий эмас деб айтишгандир — дам олиш ва операциясиз, консерватив методлар билан тикланишни маслаҳат беришди.

Луи жамоа машғулотига гольф машинасида келди! Уни мураббий Хенк Фрэйзер олиб юрди, бошқа ёрдамчиси Данни Блинд эса чигалёзди машқларини ўтказди. Ван Гал матбуот анжуманига кела олмади — у ногиронлар аравачасида пресс-конференция бўладиган зал эшигидан ўтолмади.



Қуйидаги расм орқали ҳолатга гувоҳ бўлишингиз мумкин: (мураббий нега бундай форматда чиқиш қилаётгани ҳақида тушунтиришни бошлаганида, ван Дейк журналистлар билан бирга кулиб юборди).

"У бизга бошчилик қила олишидан хурсандмиз. Бу воқеа машғулотга унчалик катта таъсир кўрсатмади, — деди жиддий оҳангда Голландия термаси сардори. —Бугун эрталаб у муҳим учрашувда эди, бизни бошқаряпти ҳам. Ван Гал Жаҳон чемпионатига чиқиш учун тинмай ҳаракат қилмоқда".

— Мен жисмоний жиҳатдан ўзимни унчалик яхши ҳис қилмаяпман. Аммо миям доимгидек ишлаб турибди, — деди ван Гал ўзига хос услубида.
— Оғриқ кучлими?
— Ҳа. Айнан шу сабабли ҳам ногиронлар аравачасида ўтирибман. Бу бироз ноодатий кўринаётганини тушуниб турибман, бироқ мураббий ақли билан ишлайди. Машғулотда доимгидек иш олиб бордим.



Қизиғи шундаки, ван Гал ногиронлар аравачасида илк марта ўтириб, бош мураббийлик қилаётгани йўқ. 2007 йил, у Нидерландиянинг "АЗ" клубида ишлаган даврида, ўйинлардан бирида гипс билан аравачада ўтирганди. Қизиқ бир сабаб туфайли: университет битирувчилари билан учрашган 56 ёшли мураббий лангар чўпга таяниб, сакраш бўйича максимал даражада моҳир эканини кўрсатишга қарор қилди. Натижа — икки томонлама синиш. "Мен ҳали ҳам 18 ёшдаман деб ақлдан озибман шекилли", — деган эди кулиб ван Гал. Ўша куни уни беҳуш ҳолатида операция қилишди ва қоидага кўра, касалхонада уч сутка ётиши керак эди. Лекин эртаси куни "АЗ"нинг ўйини бор эди — тушунганингиздек, у баҳсни ўтказиб юбормади... 

"Стадионга кетаётганимда, катта дозада оғриқ қолдирувчи дори ичиб олдим, — деди ван Гал. — Мен ўша ерда бўлишни истадим, лекин ўйинчилар қийналаётганимни сезишини хоҳламадим". У бир неча ойни аравачада ўтказди, бироқ ҳамма машғулотга ва барча ўйинларга борди.

"Футболда оёқ жуда муҳим, лекин фақатгина сен ўйинчи бўлсанг, — тушунтиради ван Гал. — Бош билан ўша футболчиларни шуғуллантирасан. Мураббийлик фаолиятим давомида бирорта ҳам машғулотни ўтказиб юбормаганман — қаттиқ касал бўлсам ҳам, машғулотга доим бораман".

Мана шундай фидоий инсонлар учун ҳам футболни севамиз, тўғрими?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика