RU

Последние новости

Араухо жарроҳлик амалиётини ўтказди ва 3 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин Новости

Араухо жарроҳлик амалиётини ўтказди ва 3 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

Жарроҳлик амалиёти Финляндияда жарроҳ Лассе Лемпайнен томонидан ўтказилди. "Кўк-анорранглилар" вакиллари жараён давомида футболчи билан бирга бўлишди.

23 ёшли марказий ҳимоячи Уругвайнинг Эронга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди (0:1).

Маълумотларга қараганда, Араухо сафга қайтиши учун тахминан 3 ой вақт керак бўлади.

Шундай қилиб, Араухонинг 20 ноябрь куни старт оладиган ЖЧ-2022да иштирок этиш эҳтимоли жуда паст, аммо футболчи мусобақагача сафга қайтиш йўлида қўлидан келган барча ишни қилади.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика