АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум
10 окт 2025 16:50
Новости
АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер ўтган ойнинг энг яхши устози деб топилди.
Унинг қўл остида "Кристал Пэлас" ой давомида иккита ғалаба ва битта дуранг қайд этди. 51 ёшли мураббий сўровномада Микель Артета ("Арсенал"), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити") ва Режис Ле Бри ("Сандерленд") каби кучли ҳамкасбларини ортда қолдирди.

"Бургутлар"нинг мавсумдаги илк мағлубияти октябрь ойига – АПЛ 7-тури доирасидаги "Эвертон" билан ўйинга (1:2) тўғри келди. Бунгача "Кристал Пэлас" барча мусобақаларда кетма-кет 19 та мағлубиятсиз ўйин ўтказиб, клуб рекордини ўрнатган эди.
Аввалроқ АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии