АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди
07 ноя 2025 17:31
Новости
АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Премьер-лиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Бу ҳақда турнир матбуот хизмати эълон қилди.
МЮ Англия чемпионатида 3 ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди — "Сандерленд" (2:0), "Ливерпуль" (2:1) ва "Брайтон" (4:2).

"Қизил иблислар" 10 турдан сўнг мусобақа жадвалида 17 очко тўплаган ҳолда саккизинчи ўринда бормоқда.
8 ноябрь, шанба куни Аморим жамоаси Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига қарши баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии