RU

Последние новости

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  9 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

АПЛда энг хато трансферлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида осиёлик футболчи ҳам бор Новости

АПЛда энг хато трансферлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида осиёлик футболчи ҳам бор

Якунига етиб бораётган Англия премьер-лигасининг энг омадсиз трансферлар рўйхати тузиб чиқилди.

Рўйхатга жами 12 нафар футболчи киритилган ҳамда улар орасида Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алиризо Жаҳонбахш ҳам бор. Маълумки, Жаҳонбахш ушбу мавсум аввалида "Брайтон" клуби билан беш йиллик шартномага имзо чекканди. Бироқ футболчи АПЛда ўз ўйинини топиб кета олмади. 

Рўйхатни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред бошқариб турибди. МЮ бу футболчи учун 52 миллион фунт стерлинг сарфлаганди. Қуйида тўлиқ рўйхатни келтириб ўтамиз: 

1. Фред ("Манчестер Юнайтед", 52 миллион фунт)

2. Андрей-Франу Замбо Ангуисса ("Фулхэм", 22 миллион фунт)

3. Жэк Уилшер ("Вест Хэм", эркин агент)

4. Максин Ле Марчан ("Фулхэм", Жан Мишел Сери билан биргаликда 30 миллион фунт)

5. Алиризо Жаҳонбахш ("Брайтон", 17 миллион фунт)

6. Жо Харт ("Бёрнли", 3,5 миллион фунт)

7. Адама Диакаби ("Хаддерсфильд", 9 миллион фунт)

8. Бен Гибсон ("Бёрнли", 16 миллион фунт)

9. Кепа Аррисабалага ("Челси", 71,6 миллион фунт)

10. Денис Суарес ("Арсенал", "Барселона"дан ижара)

11. Моҳамед Элюнусси ("Саутгемптон", 16 миллион фунт)

12. Йерри Мина ("Эвертон", 27,5 миллион) фунт.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика