АПЛ. Январь ойининг энг яхши мураббийи маълум бўлди
07 фев 2020 17:37
Новости
АПЛ. Январь ойининг энг яхши мураббийи маълум бўлди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Жамоа унинг қўл остида барча, 5та ўйинда ғолиб бўлди. Германиялик мутахассис ушбу совринни бир мавсумда бешинчи бор қўлга киритган ҳолда лига рекордини ўрнатди. Бунгача энг яхши кўрсаткич Хосеп Гвардиолага тегишли эди. Испаниялик мутахассис ушбу совринни 2017/18 йилги мавсумда 4 бор қўлга киритган.
Соврин Клопп учун фаолиятидаги саккизинчиси бўлди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии