RU

Последние новости

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  2 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

АПЛ. Расман: "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛдан қуруқ қолди Новости

АПЛ. Расман: "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛдан қуруқ қолди

Айни дамда АПЛнинг 37-тури доирасида "Хаддерсфилд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўтказилмоқда.

37-тур

Хаддерсфилд – Манчестер Юнайтед 1:1

Гол: МакТоминай (9, 1:0), Мбенза (60, 1:1).

«Жон Смитс»

Хаддерсфилд – Лессль, Конголо, Дурм, Шиндлер, Леве, Муй, Бакуна, Притчард, Хогг, Мбенза (Диакаби, 90+1), Грант.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Линделеф (Далот, 83), Жонс, Янг, Погба, Матич (Эррера, 54), Мата, Мактоминай, Санчес (Чонг, 54), Рэшфорд.

Хаддерсфилд

Исаак Мбенца - 60'

Премьер-лига . Тур 37

05/05/2019, 18:00

1
:
1
Завершен

Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 8'

Стадион: John Smith's Stadium, 24263 зрителей

Главный судья: Ли Мейсон

45'
90'
46'  Эрик Дурм (Том Смит)
60'  Исаак Мбенца
60'  Йонас Лессль
90'  Исаак Мбенца (Адама Диахаби)
90'  Йонас Лессль
8'  Скотт Мактоминей
33'  Фил Джонс
53'  Неманья Матич (Андер Эррера)
54'  Алексис Санчес (Тахит Чонг)
83'  Виктор Линделеф (Диогу Дало)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. МЮнинг КУЧИ АУТСАЙДЕРГА ЕТМАДИ. НАТИЖАДА ЖАМОА ЕЧЛдан ҚУРУҚ ҚОЛДИ.

90+8. Рэшфорднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

90+5. Эрреранинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

90+4. Бир дақиқадан кўпроқ вақтни чўзгани учун Лессль огоҳлантирилди.

90+3. Погба керак бўлмаган жойда жуда ҳам ноаниқ зарба берди.

Агарда ушбу натижа сақланиб қолинса, МЮ ЕЧЛга чиқа олмай қолади.

Учрашувга 8 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Мбенза ўрнига Диакаби майдонга тушди.

90. ЗАРБААААААААААААААААА!!! Де Хеа бирга бир ҳолатда жамоасини голдан қутқарди.

89. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА!!! Погбанинг тепган тўпи тепа устунга тегиб қайтди.

88. ЗАРБААААААААААААААА!!! Рэшфорднинг тўп узатишидан кейин Чонг бирга бир ҳолатга чиқиб кетди. Дарвозабон тўпни қайтарди.

85. Қанотдан узатилган тўпга МакТоминай кўкраги билан тегганди. Тўп рақиби қўлига тегди. Албатта, масофа кичиклиги боис пенальти борасида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

83. МЮда сўнгги ўзгариш. Линдельоф ўрнига Далот.

80. Мбенза қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Унинг кучли тўп узатишини Жонс қайтарди.

76. МакТоминай дарвозабондан қаттиқ зарба қабул қилиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

72. ЗАРБААААААА!!! Янгнинг қанотдан узатган тўпини Жонс дарвозага тўғриламоқчи эди. Аммо ҳаракат бироз ўхшамади.

68. Мезбонлар стандартга эга бўлганди. Бироқ Янг узатилган тўпни тепиб юборди.

66. Ниҳоят! 6 дақиқа мобайнида байроқ тўғриланди. Ўйин давом эттирилади. МЮ ўйинни марказдан бошлади.

64. 4 дақиқадан буён байроқчани тўғрилаётган стадион ходимларини томоша қиляпмиз.

62. Бурчакдаги байроқча ўрнидан чиқиб кетгани учун ўйин вақтинча тўхтаб қолди.

60. ГООООООООООЛЛЛ!!! Матанинг бурчакдан узатган пасига МакТоминай боши билан зарба берди. Аммо дарвозабон зарбани ушлаб олиб, тезкор қарши ҳужумни бошлади. У бир зарбаси билан Исаак Мбензани бирга бир ҳолатга чиқариб юборди. Ҳужумчи эса вазиятдан унумли фойдаланди, 1:1!

56. Погбанинг хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

55. Матанинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

54. Манкунианликлар таркибида ўзгаришлар. Матич ўрнига Эррера, Санчес ўрнига Чонг.

50. МЮ бурчак зарбасини амалга оширди. Ундан узатилган пасга Матич зарба берганди. Тўпни МакТоминай қайтарди.

48. Алексис рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Погбага тўпни оширди. Погба эса Шоу томон пас берди. Ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+2. Тайм сўнгида "Хаддерсфилд" бурчак зарбасига эга бўлганди. Бироқ ундан берилган пасни Маркус Рэшфорд яна бурчакка чиқариб юборганди. Ҳакам шу паллада биринчи бўлимни якунлаб берди. Танаффус!

45+1. Погба-Рэшфорд комбинациясидан кейин тўп жарима майдончаси ичидаги Алексисга узатилганди. Бироқ ҳимоячилар тўпни ўтказишмади.

44. Мезбонлар ҳужумда. Ўнг қанотдан хаволатиб узатилган тўпни Линдельоф қайтариб юборди.

42. ЗАРБАААААААААААААА!!! Шоунинг қанотдан узатган тўпига Погба боши билан зарба берди. Тўп дарвозанинг тепа тўсинига тегиб қайтди.

40. ЗАРБАААААААААААААА! Де Хеа жамоасини яққол голдан қутқарди!!! Жонснинг хатосидан кейин "Хаддерсфилд" футболчиси тўпни эгаллаб олди ва зарба берди. Унинг тепган тўпини испаниялик посбон ишонч билан қайтарди.

37. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Матанинг узатган тўпига Рэшфорд ета олмади. Тўп аввалига дарвозабон, кейин МЮ ҳужумчисига тегиб, майдонни тарк этди.

33. "Хаддерсфилд" жарима зарбасига эга бўлганди. Аммо ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

31. Аммо жаримадан тепилган тўп жонли деворга тегиб, майдондан чиқиб кетди.

30. "Хаддерсфилд" ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Линдельоф қайтариб юборди. Погба эса жарима майдончаси яқинида қоидани бузди. Жарима зарбаси!

28. Алексиснинг ажойиб ҳаракатидан кейин Матич тўпни эгаллаб олди. У Погбага, француз эса Рэшфордга тўпни оширди. Аммо Рэшнинг узатган паси Матага қадар етиб бормади.

25. Ўйин сурати анчагина тушиб кетди.

18. Матанинг узатган тўпига Рэшфорд ета олмай қолди. Ҳимоячи "подкати" билан тўпни чиқариб юборди.

17. МЮ бурчак зарбасига эга бўлганди. Аммо ундан узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

15. Бироқ тўп жонли деворга тегиб, Матага қайтди. Аммо у рақибга қарши фол ишлатди. Ҳужум тўхтади.

14. Жарима зарбаси. Мата тўп олдида!

12. МЮ бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ хаводаги курашда манкунианликлар қўполлик ишлатишди.

9. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Мактоминайнинг зарбаси дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб кетди, 0:1.

6. Бироқ Рэшфорднинг жаримадан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

5. Марказда Алексис бир неча футболчини алдашга уринганди. Аммо уни йиқитишди. Хавфли жарима зарбаси!

2. МЮ ҳужумга ўтди. Аммо Линдельоф узатган тўпни Погба қабул қила олмади.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика