RU

Последние новости

20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  49 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  44 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25

АПЛ. "Ливерпуль"ни "Тоттенхэм" ҳам тўхтата олмади Новости

АПЛ. "Ливерпуль"ни "Тоттенхэм" ҳам тўхтата олмади

Англия чемпионати 22-тур марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Тоттенхэм – Ливерпуль 0:1
22.30, «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Гол: Фирмино (37).
Тоттенхэм –
Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Алли, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Лукас Моура, Уинкс, Сон Хен Мин, Танганга.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Мане (Ориги, 81), Салоҳ (Шакири, 90+2), Фирмино.
Огоҳлантириш: Гомес (24).

ЯНГИЛАШ

Бўлди, учрашув якунланди! "Тоттенхэм" ўз майдонида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди. Юқори сифатли ўйин учун икки жамоага ҳам раҳмат айтамиз. Мерсисайдликлар чемпионлик сари дадил одимлашда давом этишади.

90+2. Вийналдумнинг боши билан берган зарбасини Гассанига ушлаб олди.

90. Уххх Оригиииии!!!! Рақиб жарима майдончаси ичида исталганча рақибларини алдаган Дивок якуний зарбани беришда шошқалоклик қилди.

89. Ламела яна бир бор рақиб дарвозаси томон зарба берди. Алиссон магнити бор қўлқоплари билан тўпни биттада ушлаб олди.

82. Ана ҳолосссссс!!!! Орьенинг заргарона пасини Ло Чельсо 3 метрдан тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади.

81. Сўнгги 10 дақиқалик ажойиб тарзда кечиши шубҳасиз. "Тоттенхэм" айни дамда "Ливерпуль"нинг устунлигини бартараф этди ва катта устунликка эга бўлмоқда.

80. "Тоттенхэм" ажойиб вазиятга эга бўлди. Ло Чельсо қанотдан тўпни ерлатиб, Ламелага оширганди. Бироқ ажойиб пасни Эрик голга айлантира олмади.

75. ЗАРБАААААААА!!! "Тоттенхэм" ўйиндаги илк голга тортадиган вазиятга эга бўлганди. "Ливерпуль" ҳимоячисининг хатосидан кейин Моура тўпни Сонга етказиб берди. Сон эса яқин масофадан тўпни трибуна томон тепди.

69. Моуриньо катта таваккалга қўл урди. У ҳимоячини майдондан олиб, унинг ўрнини ҳужумчи билан тўлдирди.

66. ЗАРБАААААААА!!! Мане жуда яқин масофадан боши билан зарба берди. Гассанигадан яна бир супер сейв!

60. ЗАРБАААААААА!!! Сон Хен Миннинг зарбаси рақибга теккан ҳолда бурчакка чиқиб кетди.

58. Энди "Ливерпуль"да хавфли вазият. Салоҳнинг пасидан кейин Фирмино қулай жойдан жуда оддий зарба берди.

57. ЗАРБАААААААА!!! Орьенинг кучли зарбасини Алиссон бир уринишдаёқ ушлаб олди. Ҳудди посбоннинг қўлқопларида магнит бордек.

56. Тахминан 8 дақиқадан буён жуда зерикарли ўйинни кўряпмиз. Тўп "Ливерпуль"да. Футболчилар шунчаки пас ўйнашмоқда.

50. Маненинг узатган тўпига Арнолд зарба берди. Бир қараганда қулай вазиятдек эди. Бироқ тўп ҳимоячининг оёғига ўрнашмади.

47. Илк дақиқаданоқ "Тоттенхэм" ҳужумга ўтди. Моура 15 метрлардан бироз ноаниқ зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча кичик устунлик "бўлажак чемпионлар" томонида)

45+2. Тайм якуни арафасида "Тоттенхэм" бурчак зарбасига эга бўлди. Кристиан Эриксеннинг оширган тўпига Моура ноаниқ зарба берди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Мободо-де, агарда "Ливерпуль" ғалабани ушлаб қоладиган бўлса, Моуринью ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ливерпуль"ни чемпионлик билан табриклармикин?!

37. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Фирмино бир рақибини алдаб ўтган ҳолда кучли зарбаси билан ҳисобни очди, 0:1!!!

35. Таймнинг 3-декадаси зерикарли ўтмоқда. "Ливерпуль" рақиб дарвозаси ёнида катта босим уюштирмоқда. Бироқ зарбалар йўқ.

30. Сон Хен Мин марказда тўп билан пайдо бўлди ва тўпни Моурага ошириб бермоқчи бўлди. Бироқ ван Дейк туфайли тўп манзилига етиб бормади.

25. Олдинлари кучли жамоаларга қарши Моуриньо жамоалари жуда чуқур ҳимоявий ўйин намойиш қиларди. Бироқ португалиялик мутахассис бундан воз  кечган кўринади. "Тоттенхэм" ҳимояга ётиб олмаган.

23. ЗАРБААААААААА!!! Хендерсоннинг жарима майдончаси ичида хаволатиб узатган тўпига Фирмино боши билан зарба берганди. Гассанигадан супер-мупер сейв!

21. Кристиан Эриксен узоқ масофадан секингина зарба берди. Буни ушлаб олиш Алиссонга қийинчилик туғдирмади.

17. УХХХХХХХ!!!! Қанотдан узатилган тўпга Салоҳ зарба берганида гол бўлиши мумкин эди. Бу паллада Санчес тўпни қайтариб юборди.

14. Зарбааааааа!!!! Алли икки ҳимоячидан ўтиб кетган ҳолда дарвоза томон кучли ва ноаниқ зарба йўллади. Агарда гол бўлганида ВАР орқали Аллининг тўпни қўли билан ўйнаганини кўрардик.

11. Эриксен ростдан ҳам "Тоттенхэм"дан кетишни истамоқда шекилли. 11 дақиқанинг ўзида ундан 3та ёш болаларча хатони кўрдик.

10. Ўйин жуда қизғин ва воқеаларга бой ўтмоқда. Салоҳнинг ажойиб пасига Мане бироз етиб бора олмай қолди.

7. Сон Хен Мин бу сафар тўпни Хендерсондан олиб қўйди ва катта масофани босиб ўтиб, ноаниқ зарба йўллади.

5. "Тоттенхэм"нинг илк зарбаси. Моура аввалига Жо Гомес, кейинчалик Жордан Хендерсонни алдаб ўтди ва Алиссон дарвозаси томон ноаниқ зарба берди.

3. ЗАРБААААААА!!! Яна ЗАРБАААААААА!!!!! Салоҳнинг ажойиб пасидан кейин Фирмино қулай вазиятга чиқиб борди. Дастлабки зарбада дарвозабон ожиз қолган паллада Танганга жамоасини голдан қутқарди. Иккинчи зарбада ҳам Танганга "Тоттенхэм" жонига оро кирди. Ажойиб старт!

2. Ўйинни "Тоттенхэм" фаол бошлади ва бурчак зарбасига эга бўлди.

1. Учрашув бошланди!!!

- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Барча нарса ўйинга тайёр. Дахшатли тўқнашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

- Айни дамда марказий ўйин бошланиш арафасида. Стадионнинг чироқлари ўчириб қўйилган, бироқ кўриниш ажойиб!!!

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика