RU

Последние новости

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  12 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

АПЛ. Кейн ва Соннинг голлари "Тоттенхэм"га "Арсенал" устидан ишончли ғалабани тақдим этди Новости

АПЛ. Кейн ва Соннинг голлари "Тоттенхэм"га "Арсенал" устидан ишончли ғалабани тақдим этди

Англия Премьер-лигаси 11-тур доирасидаги "Тоттенхэм" - "Арсенал" ўйини бўлиб ўтди.

"Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:0

Голлар: Сон Хён Мин (13), Харри Кейн (45+1)

"Тоттенхэм": Льорис, Алдервейрелд, Регилон, Орье, Дайер, Хейбьерг, Сиссоко, Бергвейн, Ло Чельсо, Сон Хён Мин, Кейн.

"Арсенал": Лено, Габриэл, Холдинг, Тирни, Бельерин, Сака, Парти, Жака, Виллиан, Обамеянг, Ляказетт.


АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Тоттенхэм

Сон Хын Мин - 13', Гарри Кейн - 45'

Премьер-лига . Тур 11

06/12/2020, 21:30

0
:
2
Завершен

Арсенал

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 2000 зрителей

Главный судья: Мартин Аткинсон

45'
90'
13'  Сон Хын Мин
13'  Гарри Кейн
41'  Джовани Ло Чельсо
45'  Гарри Кейн
45'  Сон Хын Мин
72'  Джовани Ло Чельсо (Бен Дэвис)
88'  Сон Хын Мин (Лукас Моура)
90'  Стивен Бергвейн (Джо Родон)
45'  Томас Партей (Дани Себальос)
75'  Гранит Джака
75'  Эктор Бельерин (Эдди Нкетиа)
80'  Александр Ляказетт



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+1. "Тоттенхэм"да ўзгариш: Бергвейн майдонни тарк этди, унинг ўрнига Родон туширилди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди.

88. Моуринью навбатдаги ўзгаришни амалга оширди: Лукас Моура ўйин қаҳрамонларидан бири бўлган Сон Хён Минни алмаштирди.

88. "Арсенал"дан яна бир уриниш. Ляказетт жарима майдончаси остонасидан хавфсиз зарба берди.

84. "Арсенал" босимни кучайтирмоқда, аммо "Тоттенхэм" ҳали ҳам ҳимояда ишончли ҳаракатланмоқда.

80. Ляказетт Сонни йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.

75. "Арсенал"да ўзгариш: Бельерин майдонни тарк этди, унинг ўрнига ўйинни Нкетиа давом эттиради.

75. Жака Сонга нисбатан кескин ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

73. "Арсенал" ўйинчиси Букайо Саканинг бурнидан қон кетди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тезда майдонга қайтди.

72. "Тоттенхэм"да ўзгариш: Бен Девис Ло Чельсони алмаштирди.

68. Ляказетт боши билан Виллианнинг пасида сўнг тўпни "шпорлар" дарвозаси томон йўллади, аммо франциялик посбон қийинчилик билан бўлса-да вазиятни бартараф этди.

64. Ҳа, матнли трансляцияга ёзишга арзигулик хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. "Тоттенхэм" ўйинда иккита гол урди ва рақибни ўз ярим майдоннида кутиб олмоқда ва қарши ҳужумларга урғу бермоқда. "Арсенал"нинг эса ўйини чиқмаяпти.

60. "Қизиллар" ҳисобни қисқартириш учун фақат олдинга ҳаракатланишмоқда. Артета жамоасининг ушбу ўйинда йўқотадиган нарса қолмади.

55. "Тоттенхэм" ҳимояланмоқда ва тўпга эгалик қилиш фоизи ҳам шунга монанд: 35% - 65%.

49. Пьер-Эмерик Обамеянг қанотдан Тирнининг узатган тўпини бош билан Льорис дарвозаси томон зарба берди, аммо ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+2. "Арсенал"да ўзгариш: Себальос Партини алмаштирди.

45+1. ГООЛ! Бу сафар "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн қарши ҳужумдан сўнг "Арсенал" дарвозасини ишғол қилди, Сондан ассист

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

43. "Арсенал" жарима майдончаси яқинидан стандартга эга бўлганди, аммо Ляказеттнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

40. "Арсенал"нинг ҳужумлари кескин кўриниш олишни бошлади, аммо яққол голга тортадиган вазият содир бўлганича йўқ.

35. Зарбалар бўйича статистика мезбонлар тарафида: 4 (2) - 2 (0).

30. Ҳа, ўйиннинг темпи ёмонмас, аммо хавфли зарбалар кам бўлмоқда.

23. Ҳозирча "тўпчилар" кескинликни ошира олишмаяпти. "Тоттенхэм" деярли идеал ўйин кўрсатмоқда.

18. "Арсенал" голдан сўнг табиийки ҳисобни тенглаштириш учун прессинг кўпроқ уюштирмоқда ва олдинга ўтмоқда, "шпорлар" эса ҳозирча тартибли ўйнашмоқда.

13. ГООООООООЛ!!! Сон Хён Миндан фантастик гол. "Тоттенхэм" қарши ҳужумга ўтиб кетди ва кореялик футболчи узоқ масофадан Лено дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди. Германиялик дарвозабон бу зарба олдида ожиз қолди. 

11. Ҳозирча ўйинда аниқ зарба берилмади. Жамоалар ҳимояда ишончли ўйнашмоқда.

6. Бу сафар меҳмонлардан Сака Льорис дарвозаси томон зарба берди, жуда ноаниқ.

3. Илк зарба "Тоттенхэм" ўйинчиси Дайер томонидан берилди. Мезбонлар ўйинчисининг жаримадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

1. Ўйинга старт берилди!


- Ҳайрли кеч. Барчангизни АПЛ 11-тур доирасидаги Шимолий Лондон дербисига таклиф қилиб қоламиз ва ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика