RU

Последние новости

20:48Португалия термаси Миллатлар лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  2 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  2 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  8 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   1 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  2 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  17 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3

АПЛ. Венгернинг трансферлари ҳам ёрдам бермади, Лондонда "шпорлар" ҳукмдор Новости

АПЛ. Венгернинг трансферлари ҳам ёрдам бермади, Лондонда "шпорлар" ҳукмдор

"Тоттенхэм" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 27-тур учрашуви якунланди.

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 49'

Премьер-лига . Тур 27

10/02/2018, 17:30

0
:
1
Завершен

Арсенал

Стадион: Wembley, 83222 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
49'  Гарри Кейн
49'  Бен Дэвис
70'  Сон Хын Мин (Эрик Ламела)
79'  Эрик Ламела
85'  Деле Алли (Виктор Ваньяма)
90'  Эрик Дайер
65'  Генрих Мхитарян (Александр Ляказетт)
65'  Мохамед Эль-Ненни (Алекс Ивоби)
73'  Шкодран Мустафи
86'  Гранит Джака (Дэнни Уэлбек)

"Тоттенхэм" – "Арсенал" 1:0

Гол: 1:0 – 49 Кейн.

"Тоттенхэм": Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер, Дембеле, Эриксен, Алли (Ваньяма, 85), Сон Хын Мин (Ламела, 70), Кейн.

"Арсенал": Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Эль-Ненни (Ивоби, 65), Джака (Уэлбек, 86), Уилшер, Озил, Мхитарян (Ляказетт, 65), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Мустафи (73), Ламела (79).


1. Ҳакам хуштагини чалди ва учрашув бошланди.

2. Бу дерби "Арсенал"нинг янги футболчилари Генрих Мхитарян ва Пьер-Эмерик Обамейянг учун илк шимолий Лондон дербиси ҳисобланади.

4. Обамейянг  "Арсенал" учун учрашувдаги илк бурчак тўпини ишлаб берди, бироқ меҳмонлар стандартдан унумли фойдалана олишмади.

5. Сон ўз қанотидан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароқда турган жамоадошига узатди. Ҳужум қарама-қарши қанотга ўтди ва Триппер жарима майдончасига тўпни узайтишга қарор қилди, аммо Мхитарян буга ҳалал берди.

8. "Тоттенхэм" марказда тўпни рақибдан олиб қўйди ва Алли қарши ҳужумга ўтди, бироқ унинг узатмаси Кейнгача етиб бормади. Бурчак зарбасидан узатилган тўп ҳам бесамар якунланди.

9. Ҳозирча тўпга кўпроқ "Арсенал" эгалик қилмоқда. Уларнинг ўйин услуби айнан шунга мослашган.

11. "Тоттенхэм" яна бир марта тўпни марказда олиб қўйгандек кўринган эди, аммо ҳакам хуштагини чалди. Кейн Мустафига нисбатан қоида бузган экан.

12. УИЛШИРнинг ажойиб узатмаси ва Обамейянг Льорис билан бирга-бир чиқмоқда... Йўқ, ён ҳакам байроқчасини кўтарди ва офсайд борлигини маълум қилди. Такрорий лавҳада қоида бузилмагандек кўринди.

14. Сон Хён Мин ўз қанотидан узатма амалга оширишга уринди, Бельерин бунга йўл қўймади. Бурчак зарбасидан узатилган тўпга Дайер бош билан зарба берди, аммо ноаниқ.

17. "Тоттенхэм" "Арсенал"ни ўз жарима майдончасига қамаб қўйишга уринди, аммо бу бор-йўғи 1 дақиқадан кўпроқ давом этди. Тўп "тўпчилар"да

18. Ўйин энди марказга кўчди. Жамоалар тўпни алмашиб ўйнашмоқда. Вазиятлар яратилишида хатолар мавжуд.

22. Чех тўпни алмаштиришни сўради, ҳавоси камроққа ўхшайди.

24. Кейн бугун совға қилинган бутсаларида тўп тепмоқда

25. Кристиан Эриксеннинг бош билан берган зарбасини Чех эгаллаб олди. Зарба кучсиз эди. 

27. ЗАРБАА!!! Кейн 6 метрдан "Арсенал" дарвозасига тўғри зарба бера олмади. Кристиан Эриксен голли узатма берган бўлар эди. 

28. Ҳозирча "Арсенал"нинг янги футболчилари жиддий хавфли вазият ярата олишмади. Офсайд ҳисобга ўтмайди

31. "Тоттенхэм"нинг сўнгги 15 дақиқаликдаги ҳужумлари сони анча кўпайди. "Арсенал" деярли ҳимоядан чиқмаяпти.

35. Мхитаряннинг "супер" узатмасига ҳеч ким ета олмади. Обамейянгнинг тезлиги ҳозирча фойда бераётгани йўқ.

39. "Арсенал"нинг қарши ҳужумига сўнгги зарба етишмади. Монреал Озил узатган тўпни жарима майдончасига узатди, бироқ тўп Обамейянггача етиб боргани йўқ.

40. Бельерин ўз қанотидан ҳужумга ўтди ва Льорис қўриқлаётган дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.

43. Биринчи бўлим якунланишига оз қолди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ. Таблода ноллар

45. Танаффус. 0:0. Сайтдан узоқлашманг, стадиондан олинган суратларни шу ерга юклашни бошлаймиз.

 


"Тоттенхэм" - "Арсенал" ўйинига чиқарилган чипта

46. Иккинчи бўлим бошланди, қайтдик.

48. Петр Чех ўз жарима майдончасида рақибни алдашга уриниб, жамоадошларини шошириб қўйди. Унинг бахтига тўп узоқроққа кетди.

49. ГОООООЛЛЛЛЛ! Дэвис чап қанотдан узатган тўпни Гарри Кейн дарвозага жойлаб қўйди! Энди учрашув қизиқарлироқ ўтса керак

52. КЕЙННННН!!! Яна бир гол бўлиши мумкин эди, бу сафар ўнг қанотдан Дайернинг узатган паси гол билан якунланишига оз қолди, бироқ устун Чехни яна бир муваффақиятсизликдан қутқариб қолди.

54. ЯНА КЕЙННН! Нималар бўлмоқда! Триппер ўз қанотида Уилширни алдаб, тўпни Гарри Кейнга узатди, форвард эса ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади, бу сафар Чех "тўпчилар"ни қутқарди, устун эмас.

55. "Арсенал" қайтадими ўйинга??? Кузатамиз...

56. Жарима зарбаси. "Тоттенхэм" рақиб жарима майдончасининг чизиғи устида стандарт ишлаб олди. Тўп қаршисида Эриксен.

57. ЗАРБАААА!!! Чехнинг иккинчи сейви. ҚОЙИЛ!!! Биринчи бўлимдаги зерикалри ўйинни иккинчи таймдаги вазиятлар ёпиб юбормоқда, бироқ фақат "Тоттенхэм" фаоллик кўрсатмоқда.

59. Обамейянг ва Мхитарян қаерга йўқолди, шуми трансферларнинг зўри?

63. Ляказетт ва Алекс Ивоби майдонга тушиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

64. Ўзгариш: Мхитарян ўрнига Ляказетт. Эл Нени ўрнига Ивоби. 

67. Кейн тезкор ҳужум уюштиришга уринаётган пайтда ҳакам хуштак чалди. Уилширга қўполлик ишлатишди, Гарри эса норози.

68. ЗАРБААА! УИЛШИРНИНГ чап оёқда дарвозанинг узоқ бурчагига берган зарбасини Льорис қайтарди ва қайтган тўпни эгаллаб олди.

70. Ўзгариш: Сон Хён Мин ўрнига Эрик Ламела.

71. Бу нима қилиқ? Чех пас беришда хатога йўл қўйди, бироқ унинг бахтига Алли тўпни тўхтата олмади ва тўп майдонни тарк этди. Шу дақиқанинг ичида бу сафар ҳимоячилар хато қилишди. Деле Алли зарба берди, аммо ноаниқ.

72. ЛАМЕЛААА! "Тоттенхэм" футболчиси майдонга тушиши билан хавфли вазият яратди. Унинг зарбаси Чехга тегиб майдонни тарк этди.

 74. Бугунги баҳсни "Уэмбли"да 83 222 мухлис томоша қилмоқда.

76. ТРИППЕР! Кевиннинг зарбасини Чех қайтарди. Бундай имкониятлардан гол урилмаса, кейин афсусланиш мумкин.

79. Ламела Уилширга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

80. Ляказетт бир неча марта тўпга тегинди, бироқ шуларнинг 2таси офсайд сифатида қайд этилди.

82. Яна офсайд. Бу сафар Обамейянг ўйиндан ташқари ҳолатда.

85. Ўзгариш: Деле Алли ўрнига Виктор Ваньяма.

86. Ўзгариш: Жака ўрнига Дэнни Уэлбек.

90. ЛАМЕЛАААААА!!! Эрик Ламела Чех дарвозасига деярли 10 метрдан зарба берди, аммо у ўткир бурчакда турган сабабли зарба аниқ бўлмади.

90+1. Бельериннинг узатмасидан сўнг тўп Ляказеттга тушди ва унинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.

90+2. "Тоттенхэм" мухлислари жамоани улуғловчи қўшиқларни куйлашмоқда.

90+3. ЛЯКАЗЕТТТТ! НИМАЛАР ҚИЛЯПСАН? Франциялик форвард Льорис билан бирга-бир чиқди, аммо зарбага аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетди.

90+4. Сўнгги имконият! "Тоттенхэм" ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Дайер эътирози учун сариқ карточка олди.

90+5. Озилнинг зарбаси жонли деворга тегди ва ҳакам ўйинни якунлади.

"Тоттенхэм" - "Арсенал" 1:0

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика