АПЛ. "Арсенал" Шимолий Лондон дербисида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
15 янв 2023 23:28
Новости
АПЛ. "Арсенал" Шимолий Лондон дербисида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 0:2
Голлар: Уго Льорис 14' (автогол), Мартин Эдегор (Букайо Сака) 36'
"Тоттенхэм": 1. Уго Льорис, 17. Кристиан Ромеро, 15. Эрик Дайер, 34. Клеман Лангле (33. Бен Дэвис 88'), 2. Мэтт Доэрти (9. Ришарлисон 71'), 29. Пап Матар Сарр (38. Ив Биссума 76'), 5. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 19. Райан Сеcсеньон (14. Иван Перишич 76'), 21. Деян Кулусевски (11. Бриан Хиль 88'), 10. Харри Кейн, 7. Сон Хён Мин.
Захира: 20. Фрейзер Форстер, 12. Эмерсон Апаресидо, 6. Давинсон Санчес, 4. Оливер Скипп.
"Арсенал": 1. Аарон Рэмсдейл, 4. Бен Уайт, 12. Вильям Салиба, 6. Габриэл Магальяйнс, 35. Александр Зинченко (18. Такэхиро Томиясу 86'), 5. Томас Партей, 34. Гранит Жака, 7. Букайо Сака, 8. Мартин Эдегор (21. Фабиу Виейра 90+'), 11. Габриэль Мартинелли (3. Киран Тирни 79'), 14. Эдди Нкетиа (10. Эмиль Смит Роу 90+').
Захира: 30. Мэтт Тернер, 16. Роб Холдинг, 23. Альбер-Мбойо Локонга, 27. Маркиньос, 72. Мэттью Смит.
Огоҳлантиришлар: Кристиан Ромеро 35', Райан Сеcсеньон 45', Пап Матар Сарр 53', Клеман Лангле 73', Габриэл Магальяйнс 90+'
Тоттенхэм |
Премьер-лига . Тур 20 15/01/2023, 21:30 2
:
0
Завершен
|
Арсенал Уго Льорис - 14', Мартин Эдегор - 36' |
Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 61870 зрителей
Главный судья: Craig Pawson
90+5. Ўйин якунланди! North London is red!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
88. Деян Кулусевскининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошетга учраб, Рэмсдейлнинг қўлига бориб тушди.
84. Кейннинг узатмасидан кейин Сон Хён Мин дарвозага зарба йўллади, тўпни Рэмсдейл қайтариб юборди.
79. Гранит Жаканинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
76. "Тоттенхэм" таркибида ҳозиргача 3 та ўзгариш амалга оширилди, меҳмонлар таркибида эса ўзгариш йўқ.
69. Нкетиа дарвозага яқин масофадан зарба берди, бироқ Льорис сейв кўрсатиб, жамоаси жонига оро кирди.
61. Райан Сеcсеньон ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди.
59. Майдон четидаги "Тоттенхэм" мураббийи Антонио Конте ҳамда майдондаги "Арсенал" яримҳимоячиси Гранит Жака ўртасида оғзаки "жанг" бўлиб ўтди. Эртага тармоқларда улар нима ҳақида гаплашганининг матни чиқиб қолса керак :)
58. Бу гал ҳужум "Арсенал"дан. Нкетианинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини Льорис қайтарди.
56. Яна Кулусевскидан зарба! Ўткир бурчакдан йўлланган зарба ноаниқ бўлди.
52. Кейин Райан Сеcсеньонга ажойиб пас бериб, олдинга бошлади, Райаннинг зарбасини Рэмсдейл қайтариб юборди.
50. Зарба бериш навбати Кейнга! Харрининг зарбасини Рэмсдейл катта қийинчилик билан қайтарди!
49. Мезбонлар ўйиннинг иккинчи қисмини анча фаоллик билан бошлади. Деян Кулусевскининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди!
45+3. Биринчи бўлим якунланди!
45+3. Бурчакдан узатилган тўпга Хейбьерг зарба берди, кейин йиқилди. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган деб топилди.
45+2. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Кейн боши билан дарвозага йўллади, Рэмсдейл қайтарди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
41. "Арсенал" иккинчи голдан кейин ҳам тинмаяпти.
Эдегор олдинга юриш қилиб дарвозагача чамаси 25 метр бўлган масофада зарба бериб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди!
36. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Эдегор ажойиб гол уриб, ҳисобни иккитага оширди!
32. Ўйин ҳарорати жуда юқори, майдон "ёнмоқда".
25. Томас Партейнинг узоқ масофадан берган супер зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!!!
22. Мартин Эдегорнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Льорис қайтариб юборди.
20. "Арсенал"дан навбатдаги ҳужум! Сака жарима майдончаси ичидан тўпни Нкетиага узатди, Эддининг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
18. Энди босим қилиш навбати "Тоттенхэм"га! Сон Хён Мин дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолди ва дарвоза томон зарба берди, Рэмсдейл эса тўпни ажойиб тарзда қайтариб юборди.
Сака бир ҳимоячидан ўтиб жарима майдончасига кириб борди, унинг узатмаси Льорисга борди, Уго эса тўпни уриб юборди, бироқ ўз дарвозаси томон...
14. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Арсенал" ўйинда ҳисобни очди!
11. Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Томас Партей боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
7. "Тоттенхэм" жарима майдончаси ичида палапартишлик бўлди. Ҳимоячи паст беришда хато қилди, тўп Эдди Нкетиага етиб келди, унинг дарвоза томон тепган тўпини Льорис қайтарди.
4. Ўйин анчагина жанговар руҳда бошланди. Икки жамоа ҳам ўзаро очиқ ўйин таклиф қилмоқда.
1. Ўйин бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Комментарии