RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

АПЛ стадионларидаги нарх структураси: чипта, имтиёз, чегирма ва пиво Новости

АПЛ стадионларидаги нарх структураси: чипта, имтиёз, чегирма ва пиво

Футбол оламидаги асосий фигура клубга фойда келтирадиган мухлислардир.

Ушбу тизимда барчаси мантиқий ва шу билан бирга оддий. Англияда футбол ишқибозларининг қанчаси чипта учун пул тўлаб, севимли жамоаси ўйинларини кузатиб боради? Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Келинг, унда бугун шу мавзу борасида суҳбат қурамиз.

2019/20 йилги мавсумда битта чиптанинг ўртача нархи 32 фунтни ташкил қилган (ўтган мавсум — 31, ундан олдингисида ҳам — 32). Бироқ турли хил чегирма ва имтиёзлар туфайли кўпчилик мухлислар камроқ ҳақ тўлайдилар. Агар сиз мавсумий абонемент сотиб олсангиз, 16 фунт тежаб қолишингиз мумкин (бу мавсум стадионга ташриф буюрганларнинг 75%и обуначилардир).

Бу мавсум бир турда стадионга ўртача 800 минг киши келган: 73,4% — оддий жойлар, 9,2% — оилавий, 6,6% — меҳмон жамоа мухлислари сектори, 8,9% — ҳомийлар ва расмий вакиллар, 1,4% — ногиронлар учун жой. Қолган фоизнинг ярми икки жамоа мухлисларини ажратиш ва таржимонларнинг талаблари туфайли бўш қолдирилган ўриндиқлардир.

Жорий мавсумда 13,3 миллион чипта сотилиши кутилмоқда. Агар Премьер-лига сайтига кириб кўрсангиз, қизиқарли статистикага гувоҳ бўлишингиз аниқ:

— мухлисларнинг 53%и ҳар ўйин учун 30 фунт ёки ундан камроқ пул тўлайди;
— ташриф буюрувчиларнинг 21%и учун стадионга кириш нархи 20 фунт ёки ундан камроқ суммага тўғри келади;
— 20-40 фунтгача бўлган чипталарнинг 52%и сотилади;
— 20% киши чипта учун 40-60 фунт тўлашга рози;
— мухлисларнинг атиги 6%и 60 фунтдан қиммат бўлган чиптани сотиб олишга қурби етади.


Мухлисларни 5та тоифага ажратиш мумкин: 71% — катталар (21 дан 65 гача), 10% — қариялар (65 дан юқори), 12% — болалар (16 гача), 5% — ёшлар (18 дан 21 гача), 2% — имконияти чекланган инсонлар. Энг арзон чипталар болалар учун мўлжалланган — бир ўйин учун 7 фунт. Меҳмон мухлислар учун чипта нархи тахминан 29 фунтни ташкил этади. Бошқа шаҳардан жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрадиган 12,1% одам билет учун 20 фунт ёки ундан камроқ ҳақ тўлайди.

Чипталар нархидан ажратиб бўлмайдиган яна бир муҳим омил: пиво учун пул. Кўплаб футбол ихлосмандлари баҳсдан аввал ҳамда танаффус пайтида бир-икки пинт пиво (ҳажми 0,568 литр бўлган пиво) ичишни хуш кўрадилар. Европада бу ўзига хос маданият турига айланган.

"Give Me Sport" портали қизиқарли тадқиқот ўтказди. Суриштирув натижаларига кўра, энг арзон пинтни "Энфилд"дан топиш мумкин экан — 3,9 фунт.

Иккинчи ўринни эса "Бернли", "Манчестер Сити", "Норвич", "Шеффилд", "Тоттенхэм" ва "Вулверхэмптон" эгаллади (ҳаммасида 4 фунтдан). Улардан кейинги ўрин эса "Брайтон" ва "Ньюкасл"га насиб этди. Мухлислар пинт учун 4,4 фунт сарфлайдилар.

Энг қиммат пинтлар "Арсенал", "Челси" ва "Вест Хэм" стадионида сотилар экан — мухлислар маданий ҳордиқ учун 5,30 фунт тўлайдилар. "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Эвертон" фанатлари пиво учун 4,50 фунт, "Лестер" ишқибозлари эса 5,10 фунт сарф этадилар.


Қуйидаги сурат орқали Премьер-лига стадионларида бу мавсум давомида пиво ва газак учун тўланадиган нарх билан танишиб чиқишингиз мумкин:



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика