RU

Последние новости

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

⚡️ АПЛ стадионларида қанча маблағга овқатланса бўлади? Новости

⚡️ АПЛ стадионларида қанча маблағга овқатланса бўлади?

Теги :  АПЛ 2022/23
Орамизда Англия чемпионати ўйинларини қизиқиб кўрадиган мухлислар кўпчиликни ташкил этади.

Мусобақа раҳбарияти ишқибозларни стадионларга жалб қилиш учун кўплаб қулайликларни яратган. Албатта, трибунадан нафақат ўйинларни кузатишингиз, балки қорнингиз оч қолган бўлса, Британия шароити учун унча катта бўлмаган маблағ эвазига овқатланиб олишингиз ҳам мумкин.

Бугун, баъзи стадионлардаги таомларнинг нархлари билан танишитиб ўтамиз. Расмларни қорин тўқ пайтида кўришингизни маслаҳат берган бўлардик)

Демак, бошладик! (1 фунт 12,500 сўм атрофида)

“Тоттенхэм Хотспур Стэдиум” (“Тоттенхэм")

Балиқ ва чипс - 9,95 фунт

Хот-дог – 8 фунт

Мол гўштидан тайёрланган махсус хот-дог – 11 фунт

Стандарт усулда тайёрланган корейсча ва хитойча товуқ оёқчалари ҳамда картошка фри – 12 фунт

Дисерт учун ширинлик – 2,95 фунт

“Энфилд” ("Ливерпуль")

Сосискалар картошка пюре билан бирга – 6,50 фунт

Пишлоқли картошка фри – 6,50 фунт

“Этиҳад” ("Манчестер Сити")

Балиқ ва чипс соуслар билан бирга – 10 фунт

Майдаланган стейк ва картошка фри – 8 фунт

Товуқ ва картошка фри – 6,50 фунт

“Олд Траффорд” ("Манчестер Юнайтед")

Куйган (ном топилмади) хот-дог – 4,80 фунт

Пишлоқ ва пиёзли ўзгача хот-дог – 7 фунт

“Вилла Парк” (“Астон Вилла”)

Ҳиндча усулда тайёрланган товуқ ва балиқ салатлар билан бирга – 9 фунт

Одатий усулда тайёрланган товуқ ва картошка фри – 10 фунт

Балиқ, картошка фри, нўхотли бўтқа ва махсус зираворлар билан безатилган таом – 9 фунт

Чизбургер – 7 фунт

“Олимпия” ўйингоҳи ("Вест Хэм")

Биттагина катта сосиска ва картошка фри – 8 фунт

Бунга ўзингиз ном беринг  6,50 фунт

“Эмиратес” (“Арсенал”)

Товуқ, картошка фри, қайнатилган жўхори, ичимлик ва соус – 18 фунт

Гамбургер ва картошка фри – 21,50 фунт

Пицца – 19,95 фунт

“King Power” (“Лестер”)

Стадион ошпази томонидан клуб мухлислари учун тайёрланган махсус логоли таом – 4 фунт

Бу таомнинг номи эса пицца дог экан – 6,50 фунт

“Сити Граунд” (“Ноттингем Форест”)

Катта чизбургер – 9 евро

"Брентфорд Коммьюнити" ("Брентфорд")

Пеперони пиццаси – 10,95 фунт

Саримсоқ ва помидор қўшилган колбаса, тофули омлет оладья ичида – 10 фунт

"Элланд Роуд" ("Лидс Юнайтед")

Буниси менимча, куйган чизбургер – 4,20 фунт

Пицца – 7 фунт

"Сент-Жеймс Парк" ("Ньюкасл Юнайтед")

Товуқ бўлакчалари, картошка фри ҳамда соус – 6 фунт

"Молинью" ("Вулверхэмптон")

Сосискали рулет – 4,25 фунт

Картошка фри – 3 фунт

"Стэмфорд Бриж" ("Челси")

Пицца бўлаги – 2 фунт

Майдаланган гриль, картошка фри соуслар билан бирга – 12,5 фунт

“Гудисон Парк” (“Эвертон”)

Кўриниши ўзбекча сомсани эслатиб юборувчи таом – 4,50 фунт

“Footy Food” канали манбаси асосида тайёрланди

Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!   

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика