RU

Последние новости

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

АПЛ. МЮ Гринвуднинг дубли ва Фернандешнинг саъй-ҳаракатлари эвазига чиройли ғалабага эришди, Вардининг голсиз серияси якунланган ўйинда эса “Лестер” зафар қучди Новости

АПЛ. МЮ Гринвуднинг дубли ва Фернандешнинг саъй-ҳаракатлари эвазига чиройли ғалабага эришди, Вардининг голсиз серияси якунланган ўйинда эса “Лестер” зафар қучди

Англия чемпионати 33-туридан ўрин олган 2 беллашув якунланди.

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Борнмут”ни 5:2 ҳисобида таслим этди. Мезбонлар сафида ёш ҳужумчи Мэйсон Гринвуд дублга эришган бўлса, Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд ҳамда тиниб-тинчимас Бруну Фернандеш ҳам ўз номини таблого ёздирди. Рақиблардан жавоб тўпини Жуниор Станислас ва Жошуа Кинг киритишган.

Тур доирасидаги яна бир ўйинда “Лестер” уйда “Кристал Пэлас”ни қабул қилиб, Келети Ихеаначо ва Жейми Вардининг голлари эвазига 3:0 ҳисобида муваффақият қозонди.

Манчестер Юнайтед – Борнмут 5:2

«Олд Траффорд»

Голлар: 0:1 – 15 Станислас, 1:1 – 29 Гринвуд, 2:1 – 35, пенальти Рэшфорд, 3:1 – 45 Марсьяль, 3:2 – 49, пенальти Кинг, 4:2 – 54 Гринвуд, 5:2 – 59 Бруну Фернандеш.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Линделеф (Байи, 46), Уан-Биссака, Шоу, Матич (Фред, 67), Погба, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Мата, 80), Рэшфорд (Игало, 80), Гринвуд (Джеймс, 75).

Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Рико, Смит (Стэйси, 77), Келли, Кук (Уилсон, 66), Брукс (Данджума, 46), Станислас (Гослинг, 66), Лерма, Кинг, Соланке (Биллинг, 66).

Огоҳлантириш: Лерма (31).

 

Лестер – Кристал Пэлас 3:0

«Кинг Пауэр»

Голлар: 1:0 – 49 Ихеаначо, 2:0 – 77 Варди, 3:0 – 90 Варди.

Лестер – Шмейхель, Эванс, Чилуэлл (Беннетт, 46), Сеюнджю, Джастин, Тилеманс (Чоудури, 89), Ндиди, Олбрайтон (Фукс, 75), Перес (Барнс, 75), Ихеаначо (Прат, 64), Варди.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд, Кэйхилл, Сако, Ридевалд (Куяте, 60), Миливоевич, Макартур (Маккарти, 69), Заа, ван Анхолт (Митчелл, 83), Бентеке (Таунсенд, 82), Айю.

Огоҳлантиришлар: Чилуэлл (45), Олбрайтон (50), Макартур (57).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика