RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  5 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  7 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  112 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" баҳси якунланди.

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 2:1

Голлар: Жейдон Санчо (Энтони Эланга) 16', Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль) 53', Мохамед Салах 82'

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 20. Диогу Далот (29. Аарон Уан-Биссака 86'), 19. Рафаэль Варан, 6. Лисандро Мартинес, 12. Тайрелл Маласиа, 14. Кристиан Эриксен (34. Донни ван де Бек 86'), 39. Скотт Мактоминей, 36. Энтони Эланга (9. Антони Марсьяль 46'), 8. Бруну Фернандеш, 25. Жейдон Санчо (17. Фред 71'), 10  Маркус Рэшфорд (7. Криштиану Роналду 86'). 

Захира: 22. Том Хитон, 5. Харри Магуайр, 23. Люк Шоу, 49. Алежандро Гарначо.

"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 2. Джо Гомес, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон (21. Константинос Цимикас 85'), 7. Джеймс Милнер (28. Фабио Карвалью 73'), 14. Джордан Хендерсон (3. Фабиньо 59'), 19. Харви Эллиот, 11. Мохамед Салах, 9. Роберто Фирмино, 23. Луис Диас.

Захира: 13. Адриан, 95. Харви Дэвис, 43. Стефан Бажcэтиc, 47. Натаниэль Филлипс, 72. Сепп ван ден Берг, 42. Боббй Cларк.

Огоҳлантиришлар: Трент Александер-Арнолд 24', Рафаэль Варан 27', Диогу Далот 45', Бруну Фернандеш 74'

Манчестер Юнайтед

Джейдон Санчо - 16', Маркус Рэшфорд - 53'

Премьер-лига . Тур 3

23/08/2022, 00:00

1
:
2
Завершен

Ливерпуль

Мохамед Салах - 81'

Стадион: Old Trafford, 76000 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
16'  Джейдон Санчо
16'  Энтони Эланга
27'  Рафаэль Варан
45'  Диогу Дало
46'  Энтони Эланга (Антони Марсьяль)
53'  Маркус Рэшфорд
53'  Антони Марсьяль
71'  Джейдон Санчо (Фред)
74'  Бруну Фернандеш
86'  Маркус Рэшфорд (Криштиану Роналду)
86'  Диогу Дало (Аарон Уан-Биссака)
86'  Кристиан Эриксен (Донни ван де Бек)
24'  Трент Александер-Арнолд
59'  Джордан Хендерсон (Фабиньо)
73'  Джеймс Милнер (Фабио Карвалью)
81'  Мохамед Салах
85'  Эндрю Робертсон (Константинос Цимикас)


90+6. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда, майдонда ҳарорат юқори...

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Криштианунинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

86. Роналду майдонга тушди!

85. "Ливерпуль" голдан сўнг анчагина фаоллашди.

Луис Диаснинг берган зарбасини МЮ посбони қайтарди, қайтган тўпга боши билан зарба берган Салаҳ бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

82. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни қисқартирди!

81. Фирмино дарвозага 3 метр масофада туриб зарба берди, Давид де Хеадан яна бир сейв!

79. Фирминонинг бош билан ерга сапчитиб берган зарбасини де Хеа ушлаб олди.

76. ЗАРБА! Маркус Рэшфорд - сўнгги дақиқалар маэстроси! Бир нечта ўйинчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди, аммо бирозгина ноаниқ...

74. Бруну Фернандеш "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида санъат даражасида симулация ишлатди ва сариқ карточка билан жазоланди.

72. Ливерпулликлар олдинга ўтишга интилишмоқда. Ўтиб бораётган ҳар бир вақт уларнинг зарарларига ишлаётганини англашган.

67. Бурчакдан узатилган тўпни Фабиньо боши билан дарвозага йўллади, де Хеа ўз ўрнида. 

56. Варан рақиб жарима майдончаси ичида тўпни ўзига тўғрилаб олиб Рэшфордга узатди, Маркуснинг зарбасини эса Алиссон қайтарди.

Марсьяль катта тезликда олдинга ўтаётган Маркус Рэшфордни яккама-якка вазиятга чиқарди, англиялик футболчи эса вазиятни голга айлантирди!

53. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Рэшфорд ҳисобни иккитага оширди!

49. Салаҳнинг жарима майдончасидан берган зарбаси осмон-у фалакларга учди.

46. Илк дақиқалардан ливерпулликлар анчагина фаол.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Лиерпуль" бурчак зарбасини амалга оширди. Милнернинг бош билан берган зарбаси Бруну Фернандешга келиб тушди, португиялик футболчи эса ўз дарвозаси томон зарба бериб юборди, дарвоза чизиғида турган Лисандро Мартинес тўпни гавдаси билан қайтариб юборди. 

35. "Ливерпуль" футболчилари МЮ жарима майдончаси томон олдинга ўтишди ва комбинацион ҳужум ташкил қилишди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

29. Джордан Хендерсоннинг дарвоза томон йўллаган зарбаси омадсиз чиқди.

25. Эриксоннинг жарима зарбадан йўллаган тўпи рекошет бўлиб майдонни тарк этди.

20. Санчо Решфордни қулай вазиятга чиқарди, бироқ Маркуснинг зарбасини рақиб футболчилари қайтариб юборишди.

18. Луис Диас де Хеа қўриқлаётган дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ.

МЮ футболчилари "Ливерпуль" дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди, тўп Санчога етиб келди, Жейдон бир ҳимоячини алдаб дарвозага зарба берди ва гол урди!

16. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Манчестер Юнайтед" ҳисобни очди!

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бруно Фернандеш ўзига узатиб берилган тўпни қулай вазиятдан турган Энтони Элангага узатди, унинг дарвоза томон берган зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди.

8. Эриксеннинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган тўпини "жонли девор" қайтариб юборди.

6. Милнер МЮ жарима майдончасига кирди, бироқ ҳимоячилар бу вазиятда фаол ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйишди.

4. Учрашувнинг илк дақиқалари хотиржамлик билан ўтмоқда.

1. Янги бошланган мавсумнинг ўтган 2 турида ғалаба қозона олмаган жамоаларнинг учрашувига старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Мавсум бошланиши буни тасдиқлайди (“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” ўйини учун превью) 

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўйинини Телеграм орқали жонли эфирда кўриш учун линк.

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика