RU

Последние новости

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  3 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

АПЛ. Тактик курашда Тен хаг Гвардиолани таслим этди Новости

АПЛ. Тактик курашда Тен хаг Гвардиолани таслим этди

Англия чемпионати 20-тури доирасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди.

АПЛ
20-тур 
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити
17.30, «Олд Траффорд»
Голлар: 0:1 – 60 Грилиш, 1:1 – 78 Бруну Фернандеш, 2:1 – 82 Рэшфорд.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Шоу, Маласиа (Мартинес, 90), Эриксен (Гарначо, 72), Каземиро (Мактомини, 90), Фред, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Антони, 46), Рэшфорд (Магуайр, 90).

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Аке, Аканджи, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Грилиш, 57), Марез, Холанд.

Огоҳлантириш: Эриксен (64), Фред (88), Каземиро (89).



Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 78', Маркус Рэшфорд - 82'

Премьер-лига . Тур 20

14/01/2023, 17:30

1
:
2
Завершен

Манчестер Сити

Джек Грилиш - 60'

Стадион: Old Trafford, 75546 зрителей

Главный судья: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
46'  Антони Марсьяль (Антони)
64'  Кристиан Эриксен
72'  Кристиан Эриксен (Алехандро Гарначо)
78'  Бруну Фернандеш
78'  Каземиро
82'  Маркус Рэшфорд
82'  Алехандро Гарначо
88'  Фред
89'  Каземиро
90'  Маркус Рэшфорд (Харри Магуайр)
90'  Каземиро (Скотт Мактоминей)
90'  Тайрелл Маласиа (Лисандро Мартинес)
57'  Фил Фоден (Джек Грилиш)
60'  Джек Грилиш
60'  Кевин Де Брёйне

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди, Стюартнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Манчестер Юнайтед" ҳамшаҳарларини мағлуб этди.  

"Сити" рақибни деярли жарима майдончасига қамаб қўйди, лекин ҳозирча фойдасиз.

90+2-дақиқа. Ўзгаришлар! Маласиа, Решфорд ва Каземиро ўрнига Лисандро Мартинес, Магуайр ва Скот Мактоминей ўйинга қўшилди. 

Каземиро жароҳат сабаб ўйинни тугатолмади. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземирога ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

Каземирога ёрдам кўрсатилмоқда. 

Такрорий лавҳани кўрган ҳамкасблари ҳам Стюарт Аттуэллга ўн бир метрлик жарима белгилаш борасида маслаҳат беришмади, ўйин давом этади.  

88-дақиқа. Огоҳлантириш! Фредга сариқ. 

Холланднинг ўзи боши билан зарба йўллади, лекин ноаниқ.

86-дақиқа. Эрлинг Холланд жарима майдончасида зарба бермоқчи бўлганида йиқилиб, пенальти сўрамоқда. Бироқ ҳакамнинг фикри бошқачароқ.  

"Сити" шокда...

82-дақиқа. ГООООООООЛ! Маркус Решфорд Юнайтед"ни олдинга олиб чиқмоқда. Гарначодан ассист!  

79-дақиқа. ГООООООООЛ! Фернандеш ҳисобни тенглаштирди. Бироқ бу гол ўйин қандай якунланишидан қатъи назар жиддий муҳокамаларга сабаб бўлади.    

77-дақиқа. Гарначо тезлигини ишга солди, жарима майдончасига ёриб кирди, аммо Аканжи ва Уокер билан курашда тўпни йўқотди.

75-дақиқа. Де Брюйнега нисбатан қўполлик. Фернандеш жахл отига минган.

74-дақиқа. Гарначо жамоа ўйинига фаоллик қўшишга уриняпти.

72-дақиқа. Ўзгариш! Кристиан Эриксен ўрнига Гарначо тушди.

71-дақиқа. Люк Шоу Махрезга нисбатан қоидани бузди. 

Шоунинг узатмасидан кейин Холланд тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

67-дақиқа. Ван-Бисакка бурчак зарбаси ишлаб берди. 

64-дақиқа. Огоҳлантириш! Эриксенга сариқ карточка кўрсатилди.

61-дақиқа. ГООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган боши билан тўпни дарвоза тўрига йўллади. Кевин де Брюйне жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни жарима майдончаси марказига йўллади ва Варан ҳамда Шоу кимни қўриқлаганини ҳеч ким тушунтириб бера олмаса керак.

59-дақиқа. Грилишга нисбатан қоида бузилди. Бу фикрга Фернандеш қўшилмаяпти.

57-дақиқа. Ўзгариш! Фил Фоден ўрнига Жек Грилиш ўйинга қўшилмоқда.  

55-дақиқа. Ҳужумга ўтган Канселу икки рақибини эътиборини текшириб кўрди ва курашда йиқилди, аммо ҳакам Каземиро қоидани бузмаган деб топди.

51-дақиқа. Узоқ ўйланишдан кейин ҳакам Аке тўпни олиб қўйишда Антонига нисбатан фол ишлатди деб топди. 

49-дақиқа. Ўйин картинаси деярли ўзгармаганини таъкидлаш лозим.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгариш! Марсяль ўрнига Антони! Решфорд эса ўйинни давом эттира оларкан.

Шу паллада, ҳакамнинг бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди.

45+1-дақиқа. Кайл Уокер узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди, аммо ноаниқ.

45-дақиқа. Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

43-дақиқа. Йўқ, ҳозирча Решфорд майдонга қайтди ва барчасини танаффусда ҳал қилишади.  

41-дақиқа. Оддий вазиятда, рақиб ҳимоячисини тақиб қилаётганда Решфорд оёғини ушлаб тўхтаб қолди ва майдонга қулади. Катта эҳтимол билан Маркус оёғининг орқа қисмидаги бўғимини чўзиб олди ва ўйин у учун якунланди. 

38-дақиқа. Де Брюйне жарима майдончасига ёриб кириб борди, аммо узатма бироз кучлироқ бўлгани сабаб узатмаси ўзи истагандек бўлмади. 

37-дақиқа. Яна Решфорд дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб, вазиятдан фойдалан олмади, Эдерсон уни қарш олди.  

36-дақиқа. Кевиннинг ажойиб узатмасидан кейин тўп Фоденга аниқ етиб борганди, лекин Филнинг зарбаси ўхшамади. 

34-дақиқа. Ўйиндаги энг хавфли вазият. У Эдерсоннинг хатосидан кейин юзага келди. Маркус Решфорд киперни ҳам ортда қолдирди, лекин зарба беришда шошилгандек. 

32-дақиқа. Маласиа Уокер билан тўқнашувдан кейин майдонга йиқилди ва боши ерга қаттиқ урилди. Футболчига ёрдам кўрсатилиши зарур.

29-дақиқа. Яна "Сити" тўп билан муомала қилмоқда. 

27-дақиқа. "Сити"нинг ўта хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужуми Де Брюйненинг қарори туфайли хавфини йўқотди ва охирига етиб бормади.

24-дақиқа. Холланд ўзи ривожланишида иштирок қилган ҳужумни ўзи зарба билан якунламоқчи бўлди, лекин бунга Каземиро имкон бермади. У ҳамюрти Фред билан тўп йўлига ташланиб, хавфни қайтариб қолишди. 

22-дақиқа. Канселунинг узатмасидан кейин Фил Фоден жарима майдончасига тўп билан кириб борганди, яна ўйиндан ташқари ҳолат.

Узатмадан кейин Каземиро тўпни узоқлаштирди.

20-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини "Сити" амалга оширади.

17-дақиқа. Фред фаол ҳаракат қилиб, Кевин де Брюйнени шунчаки "еб қўйди".

15-дақиқа. Дастлабки 15-дақиқада "Сити" кўпроқ тўп билан муомалада, аммо "Юнайтед" хавфлироқ кўриняпти.

14-дақиқа. Ҳозир яна "Юнайтед" тўпни олиб қўйиши билан тезкор ҳужумга ташланди ва жарима майдончасигача етиб борилган ҳужум хавфли кўриниш олиши мумкин эди.

11-дақиқа. Сильванинг қўпол хатосидан кейин "Юнайтед" ўта қулай имкониятга эга бўлди, аммо Бруну бу имкониятдан дарвозани аниқ нишонга ола билмади.  

7-дақиқа. "Манчестер Юнайтед"нинг қарши ҳужуми Марсьялнинг оффсайди туфайли узилиб қолди.  

6-дақиқа. КДБнинг ақлли ҳаракатларидан кейин МЮ дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келай деди. 

5-дақиқа. Марказга яқин зонада кураш кечмоқда. "Сити" тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга уринмоқда, аммо ҳозирча сезиларли устунликни ҳеч бир жамоага бериб бўлмайди.  

Аканжининг узатмасига аниқлик етишмади.

2-дақиқа. Эриксен тўп учун курашда Канселуга нисбатан қоидани бузди.

1-дақиқа. Учрашув бошланди!



Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика