RU

Последние новости

10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  1 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  7 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9

АПЛ. Манчестер қизилми ёки кўк? Бугунги дерби превьюси Новости

АПЛ. Манчестер қизилми ёки кўк? Бугунги дерби превьюси

Бугун Англияда 26-турнинг қолдирилган учрашуви ўтказилади.

Унда Манчестер шаҳрининг икки клуби ўзаро беллашади. Қуйида Манчестер дербисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 26-тур учрашуви
"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед"

27.04.2017, 23:55
"Этихад стэдиум"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Бугун бутун дунёдаги барча футбол ишқибозларининг диққати Манчестер шаҳрига қаратилади. "Этихад стэдиум"да Манчестер дербиси бўлиб ўтади. Жаҳон футболида бугунги энг асосий тўқнашув ярим тунда старт олади. Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньо тўқнашуви бир неча йиллар олдин Испанияда ҳамманинг эътиборида бўларди, ҳозир эса улар Англияда бир-бирларига қарши чиқишмоқда.

Бир қарашда, бу жамоалар чемпионлик учун курашда майдонга тушишлари керакдек. Лекин, жорий мавсумдаги турли сабабларга кўра, Манчестер шаҳрининг икки клуби тўртталикка кириш учун беллашишади. Еврокубоклар ва жиддий жароҳатларсиз юришини давом эттираётган "Челси" чемпионлик учун жуда яқин келиб қолган бўлса, айни пайтда Англияда энг яхши формада бўлган "Тоттенхэм" ҳамшаҳарларини қувиб етишга уринишмоқда. "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари эса ТОП-4га кириш учун ўзаро кураш олиб боришмоқда.

Жамоалар бугун катта эҳтимол билан 4-2-3-1 схемасида майдонга тушишади. Ҳар иккала жамоа таркибида йўқотишлар бор, айниқса МЮда бу жиддий муаммо. "Шаҳарликлар" таркибида Илкай Гюндоган ва Давид Силваларнинг майдонга тушиш эҳтимоли нолга тенг. Габриэль Жезус эса жароҳатдан фориғ бўлди, лекин жисмоний ҳолати талабга жавоб бермайди. Шунингдек, Бакари Санья ва Жон Стоунзларнинг ўйнаши ҳам сўроқ остида. Ҳимоядаги муаммолар жамоа сардори Компани сафга қайтгач бироз камайгандек кўринмоқда. Белгиялик қоя ҳимояни метин қилишда энг асосий ролни ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоясида ҳам охирги баҳсларда Хесус Навас ўйнамоқда. Таянч ярим ҳимоясида Фернандиньо ва Яя Турелар ўйнайди. "Сити"нинг ҳужум чизиғи жуда ҳам хавфли. Ўнг қанотда Стерлинг, чапда Сане, ҳужумчи ортида Де Брюйне, ҳужумда эса Агуэро. Бу ҳужумкор тўртлик исталган ҳимоя қўрғонига муаммоларни қалаштириб ташлаши мумкин. Стерлинг ва Саненинг тезкорлиги ва дриблинглари, Де Брюйненинг заргарона паслари ва зарбалари, Агуэронинг рақиб жарима майдончасидаги моҳирлиги Гвардиола жамоасининг асосий устуни бўлади.

"Манчестер Юнайтед" мавсумнинг ҳал қилувчи палласига келиб учта марказий ҳимоячисини йўқотди. Рохо узоқ муддатга сафдан чиққан бўлса, Крис Смоллинг ва Фил Жонс мавсумнинг охирига бориб тикланишлари мумкин. Златан Ибрагимович учун ҳам мавсум тугади. Мата ва Погбада ҳам жароҳат бор ва улар ҳам бугун майдонга туша олишмайди. Кўриб турганингиздек, "Юнайтед" асосий таркибнинг деярли ярмини йўқотган. Лекин, жамоа ўйиндан-ўйинга яхшироқ ўйин намойиш этиб бормоқда. АПЛда 23та турдан бери мағлубият нималигини билишмаяпти. Охирги икки турда эса "Челси" ва "Бернли" Де Хеа дарвозасига аниқ зарба ҳам йўллай олмади. "Қизил иблислар"да бугун марказий ҳимояда Байи ва Блинд жуфтлигини кўрамиз. Ўнг қанотда яна Антонио Валенсияни кўрсиш эҳтимолимиз юқори. Таянчда Феллайни ва Эррера ўйнаса, ҳужум тўртлиги Лингард, Янг, Мхитарян ва Рэшфорд бўлса керак. Шунингдек, Руни ва Марсьяллар ҳам майдонга тушиши мумкин. Рэшфорд "Челси" билан ўйинда бир ўзи рақиб ҳимоячиларини югуртириб юрганини ҳисобга олсак, бугун Компани ва Отамендиларга осон бўлмайди. Маркус ўтган мавсум "Сити" ҳимоясини қай тарзда доғда қолдириб гол ургани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

Бугун мухлисларга шиддатли ва ҳужумкор футбол таклиф этилади. Манчестер дербисини ўтказиб юборманг.



Қизиқ:

- Бу жамоалар ўзаро пайшанба куни ўйнаган охирги баҳс (1994 йил, ноябрь)да МЮ 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган;
- Агар бугун "қизил иблислар" ютқазишмаса, бир мавсум давомидаги мағлубиятсиз серияларини такрорлашади (2010-2011 йилги мавсумда кетма-кет 24та мағлубиятсиз ўйин);
- Пеп Гвардиола Свен-Йоран Эрикссон ва Мануэль Пеллегринилардан кейин дебют мавсумда ҳар иккала дербини ютган учинчи мураббийга айланиши мумкин;
- Серхио Агуэро бугун гол урса, АПЛда кетма-кет олтинчи ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлади ва ўз рекордини такрорлайди;
- Уэйн Руни Манчестер дербисида гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. Руни ҳозиргача "шаҳарликлар" дарвозасига 11 бор йўл топа олган.



Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити":
Браво, Навас, Отаменди, Компани, Клиши, Туре, Фернандиньо, Стерлинг, Де Брюйне, Сане, Агуэро.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Байи, Блинд, Дармиан, Эррера, Феллайни, Лингард, Янг, Мхитарян, Рэшфорд.

Ўйнамайди: Гюндоган, Силва - Смоллинг, Жонс, Мата, Рохо, Ибрагимович, Погба.
Сўроқ остида: Жезус, Фернандиньо, Санья, Стоунз - Валенсия, Эррера.



Мураббийлар фикрлари:

Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"):
"Юнайтед охирги ўйинларни Ибрагимовичсиз ўтказишаяпти, лекин жамоа мураббийи истагандек ўйнашда давом этмоқда. Ибра - ажойиб ҳужумчи, лекин рақибларимизда Лингард, Рэшфорд ва Янг каби ҳимояни ёриб кира оладиган ўйинчилар ҳам бор".

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Сити мавсум охиригача ҳафтасига биттадан ўйин ўтказади, бизни эса Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Шу сабаб бизга қийинроқ. Биз учун ЕЧЛга чиқишга ҳали ҳам иккита эшик очиқ турибди".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика