RU

Последние новости

21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  0 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  90 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  20 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0

АПЛ. Фирмино 90-дақиқада гол уриб, марказий учрашувда "Ливерпуль"га ғалаба келтирди Новости

АПЛ. Фирмино 90-дақиқада гол уриб, марказий учрашувда "Ливерпуль"га ғалаба келтирди

Англия чемпионати 13-туридан ўрин олган марказий учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Ливерпуль" – "Тоттенхэм" 2:1 

«Энфилд»

Голлар: Салоҳ 27', Фирмино 90' - Сон 33'

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Уильямс, Фабиньо, Вейналдум, Жонс, Салоҳ, Хендерсон, Мане, Фирмино.

Тоттенхэм – Льорис, Орье, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер, Ло Чельсо (Моура, 58), Сиссоко, Бергвейн (Регилон, 76), Хейбьерг, Сон Хён Мин (Алли, 87), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (48), Хейбьерг (54). 


Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+2. "Тоттенхэм" кескин ҳужумларни уюштирмоқда. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Фирмино бош билан "Ливерпуль"нинг иккинчи голини урди – 2:1! 

89. "Ливерпуль" ҳужумга шошиляпти, Орье Манени қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

87. "Тоттенхэм"да ўзгариш: Алли Сонни алмаштирди. 

86. Деле Алли майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

85. Харри Кейин Вейналдум билан тўқнашиб кетди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

82. "Ливерпуль" дурангга рози эмаслиги яққол билинмоқда. "Супер учлик" олдинда турли комбинацияларни ташкил этишяпти.

79. Уууухх!  Кейннинг айлантирма зарбасига озгина аниқлик етишмади.  

76. "Тоттенхэм"да алмаштириш: Бергвейн ўрнига Регилон ўйинни давом эттиради. 

75.  Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 77% - 23%

73. Зарбаааа!  Маненинг ўта кучли зарбаси дарвоза тўсинигуа тегиб, майдонни тарк этди. 

71. Лукас Моура Робертсонни алдаб ўтди, аммо ҳимоячи бразилияликни "подкат" билан йиқитди, жарима.

69. Еҳҳе, Салоҳнинг ўнг оёқда берган зарбаси жуда-жуда кучсиз чиқди. 

68. Майдонда ётган Серж Орьега тиббий ёрдам кўрсатилди. 

67. Зарбааа!  Фирминонинг зарбаси рикошет орқали бироз йўналишини ўзгартирди, аммо Льорис амаллади.  

65. Энди эса "Ливерпуль" ҳужумда, жамоалар тинмаяпти. 

64. Ууухх! Соннинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Кейн бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

63. Ана холос!  Бергвейн бирга-бир ҳолатда дарвоза устунини нишонга олди.  Бу вазиятдан гол урмагани учун Моур уни кечирмаса керак. 

61. "Ливерпуль" қарийб 3 дақиқа тўпни ўзида сақлаб турди, Фирмино, Мане комбинация ташкил қилишга уринди, аммо самарасиз. 

59. Мане ҳужумда Орьега нисбатан қўполлик ишлатди. 

58. "Тоттенхэм"да ўзгариш:  Ло Чельсо ўрнига Моура туширилди. 

57. Зарбааа!  Салоҳнинг яқин бурчак томон йўналтирган зарбасини Льорис қайтарди, бурчак тўпи. 

56. Сон тезликда ҳимоячиларни ортда қолдириб, бирга-бир ҳолатга чиқиб боришга киришди, бироқ Алиссон ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб, тўпни тепиб юборди.  

54. Хейбьерг қоидани бузиш эвазига Фирминони тўхтатиб қолди ва сариқ олди. 

53. Арнолднинг узатмасини ҳимоячи ролидаги Кейн қайтарди. Қандай улгуряпти, бу йинит?! 

52. Зарбааа!  Харри Кейннинг чамаси 19 метрдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

50. Ууухх!  Алиссон пас беришда хатога йўл қўйди, Кейннинг олисдан берган зарбасини унинг ўзи қайтаришга эришди.

48. Робертсонга нисбатан қўпол ўйнаган Ло Чельсо огоҳлантирилди.

47. Хавфли вазият!  Бергвейн Арнолд билан кураш олиб бориб, зарба йўллади, аммо ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг – 1:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Салоҳ Манени тўп билан таъминлади, сенегаллик футболчи эса Орьенинг қаршилигига дуч келди, шу билан бирга офсайд ҳам қайд этилди.   

43. Мезбонлар тўпга эгалик қилишмоқда, ҳимоячиларга ёрдамга келган  Харри Кейн тўпни олиб қўйди. Кейинги ҳолатда Бергвейн Уильямсга нисбатан қоидани бузди.

41. Зарба!   Маненинг зарбаси у қадар кучли эмасди, Льорис қийинчиликка дуч келмади. 

40. Вейналдумнинг муваффақиятсиз узатмасидан сўнг Дайер тўпга эга чиқди. У ҳам ўз ўрнида тушунарсиз пас ижро этди.  

39. Жонснинг узатмасини Льорис дарвозадан чиқиб келиб илиб олди. 

36. Салоҳ ҳужумга ўтган Сонни йиқитишга мажбур бўлди, "Тоттенхэм" стандартдан унумли фойдалана билмади. 

35. Уууухх!  Фирминонинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди! 

34. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди. 

33. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!  Меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Сон Хён Мин ҳисобни тенглаштирди – 1:1!  

30. Робертсоннинг узатмасидан сўнг Салоҳ бош билан дарвозани ишғол этишга уринди, бироқ Дэвис ундан баландроқ сакраб, тўпни узоқлаштирди. 

29. Зарбааа!  Кёртис Жонс ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, гол урмоқчи бўлди. Унинг ерлатиб тепган зарбасини Льорис ушлаб олди. 

27. ГООООООООООООООООООООЛЛ!  Муҳаммад Салоҳнинг зарбасидан кейин тўп рикошет орқали дарвозатўридан жой олди – 1:0!  

25. Арнолднинг ҳаволатиб узатган паси Дайер томонидан бартараф қилинди. 

22. Зарбааа!  Салоҳнинг тахминан 13 метрдан йўллаган зарбаси кутилганидек чиқмади, Льорис ўз ўрнида! 

20. "Шпорлар" қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Тўп "Тоттенхэм" тўпурари Кейнга етиб келди, Фабиньо дарҳол унга қаршилик кўрсатди. Бурчак тўпи ишланди, лекин у самара келтирмади. 

18. Бергвейн "Ливерпуль" жарима майдони яқинида тўпни қабул қилди ва шу заҳоти қаршисида 3 нафар рақиб пайдо бўлди, улар нидерландияликни "жиловлашди". 

15. "Ливерпуль" ўйинчилари омадсиз стандартни амалга оширишди, учинчи узатмада Мане офсайдда қолиб кетди. 

14. Робертсон қанотда Орьени алдаб ўтолмади, "шпорлар" қанот ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

13. "Қизиллар" тўп назоратини қўлга олган, бироқ ҳужумчилар "ёпиб қўйилган".  Клопп тезкор ҳаракат қилишни ва бўш нуқталарни излашни буюрмоқда.

11. Ууууухх!  Роберстон жаримадан тўпни ҳаволатиб ичкарига узатди, Фирминонинг бош билан яқин бурчакка йўналтирган зарбасини Льорис ушлаб олишга эришди. 

9. "Энфилд" мухлислар билан янада жозибали кўринади-да!

7. Вейналдум Жонсни ўнг қанотдан олдинга бошлади, лекин Дайер ҳам ўша ерда пайдо бўлиб, тўпни "аут"га чиқариб юборди. 

6. Ло Чельсо ўз майдони томонда пас беришда хатога йўл қўйди, унинг хатосини шериги Эрик Дайер тўғрилашга улгурди.

4. "Ливерпуль" дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олди. Лондонликларда тўп узоқ сақланмаяпти, Юрген Клопп шогирдлари кучли босим намойиш этишмоқда. 

2. Робертсон ўйиндаги биринчи бурчак тўпини амалга оширди, Алдервейрелд қайтарди, қайтган тўп Хендерсонга етиб келди, унинг зарбаси эса ноаниқ чиқди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва мадҳия тингланди. 

Ўйинолди суратлар

Таркиблар маълум

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун АПЛ 13-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика