RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва жадвалда 8-ўринга чиқиб олди Новости

АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва жадвалда 8-ўринга чиқиб олди

АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" учрашуви якунланди.

Ливерпуль

Мохамед Салах - 76'

Премьер-лига . Тур 11

16/10/2022, 20:30

0
:
1
Завершен

Манчестер Сити

Стадион: Anfield, 53286 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
63'  Фабиньо
72'  Роберто Фирмино (Дарвин Нуньес)
73'  Харви Эллиот (Фабио Карвалью)
73'  Фабиньо (Джордан Хендерсон)
76'  Мохамед Салах
76'  Алиссон
84'  Тиаго Алькантара
86'  Юрген Клопп
90'  Мохамед Салах (Трент Александер-Арнолд)
90'  Диогу Жота
90'  Диогу Жота (Константинос Цимикас)
53'  Фил Фоден
78'  Мануэль Аканджи
89'  Илкай Гюндоган (Хулиан Альварес)

"Ливерпуль" – "Манчестер Сити" 1:0

"Энфилд"

Гол: 1:0 – 76 Салах.

"Ливерпуль" – Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, Тиаго Алькантара, Фабиньо (Хендерсон, 73), Эллиотт (Карвалью, 73), Милнер, Фирмино (Нуньес, 72), Салах, Диогу Жота.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Аканджи, Аке, Гюндоган, де Брюйне, Родри, Альварес, Бернарду Силва, Фоден, Холанд.

Огоҳлантириш: Фабиньо (63), Аканджи (78), Тиаго Алькантара (84), Диогу Жота (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

96. Нуньез зўр вазиятни "тиқди". Қарши ҳужум Холанднинг кучсиз ва ноаниқ зарбаси билан якун топди.

90+4. Фоден қанотдан ажойиб узатма амалга оширди, аммо тўпни дарвозага бурадиган футболчи топилмади.

90+2. Дарвин чап қанотдан олдинга ўтди ва узоқ бурчакда очилаётган Трентга пас берди, ҳимоячи эса тўпга бироз кеч қолди.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгриш: Гюндоган ўрнига Альварес, Салоҳ ўрнига Трент майдонга тушди.

87. НУНЬЕЗ! Дарвин пас берганида эди... Уругвайлик форвард рақиб 3га1 қолгнидан фойдаланмади ва тўпни қизғонди. Ҳисоб 2:0 кўринишига келиши мумкин эди.

86. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. Ҳакамга эътироз билдиришдан тўхтамаган Клопп четлатилди. Бернарду Силва эса "Ливерпуль" футболчилари билан жанжал уюштиряпти.

84. Тиаго Алькантара сирпаниб кетди ва Родригога шикаст етказди. Сариқ карточка.

84. ГЮНДОГААААН... Илкайнинг зарбсаидан сўнг тўп дарвозабоннинг ўзига бориб тушди.

82. УЗАТМАААА... Канселу қанотдан ажойиб узатма амалга оширди, аммо тўп Холандгача етиб бормади. "Ливерпуль" ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди.

79. Жарима зарбасидан фойда чиқмади.

78. Аканжи Дарвинни йиқитди ва ҳакам Мануэлга сариқ карточка кўрсатди.

78. Нуньес узоқроқдан зарба беришга қарор қилди, аммо ноаниқ.

76. ГООООЛ!  САЛООООҲ! "Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми Салоҳнинг голи билан якунланди. Клопп билган экан. Алиссоннинг узатмасидан сўнг Салоҳ тўп учун курашда Канселуни мағлуб этди ва Эдерсон билан бирга-бир чиқди. Бу сафар бразилиялик посбон таслим этилди.

75. Кевин Де Брюйне йииқитилди. "Ливерпуль" дарвозасидан 35 метр узоқликда жарима зарбаси тепилади.

72. Ўзгариш: Фабиньо, Салоҳ, Фирминолар майдонни тарк этишди, аммо Клопп Салоҳ қолдади деди. Муҳаммад майдонда қолди. Хендерсон, Нуньезлар ўйинга қўшилишди. Салоҳ ўрнига Эллиот майдонни тарк этди, Карвальо баҳсга қўшилди.

69. САЛОООҲ! Муҳаммад тўпни қабул қилди ва ўзининг севимли йўналиши бўйлаб одимлади. Унинг айланма зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

69. "Сити"нинг қарши ҳужум... Гюндоган оддийроқ ўйнаш ўрнига тўпни ўзида кўп сақлаб қолди ва ҳужум муваффақиятсиз якун топди.

64. ЗАРБАААА.... ХолААААНД! Эрлингнинг зарбасини Алиссон бир амаллаб қайтарди.

63. Сариқ карточка. Фабиньо марказда Гюндоганни чалгани учун жазоланди.

63. Салоҳ тўпни "Сити" жарима майдончасига узатди, аммо Фирмино тўпга тузукроқ зарба бера олмади.

60. Бердарду Силванинг узатмасига ҳеч ким чиқмади, акс холда "Ливерпуль" дарвозаси ишғол этилиши мумкин эди. Виржил тўпни қайтариб юборди.

56. ЖОООТААААА! Диого бош билан ўта қулай вазиятдан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

55. Гвардиола ҳакамнинг фикрига қўшилмади ва эътироз билдирди, аммо унинг фикрлари ҳозир ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди.

53. ГОООЛ! 0:1! ФОДЕЕЕЕН! Холанд жамоадошининг узатмасига бир амаллаб етиб келди, аммо Алиссон тўпни қайтаргандек кўринганди, аммо тўп унинг қўлида қолмади, Фоден эса қайтган тўпга зарба бериб, ҳисобни очди. ҲАКАМ ВАР ТОМОН ЙЎЛ ОЛДИ. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ,

50. САЛООООҲ! Муҳаммад Салоҳ Эдерсон билан бирга-бир чиқиб дарвозани ишғол қила олмади. Унда Жотага пас бериш имконияти ҳам бор эди. Тўп Эдерсоннинг қўлига теккан экан.

50. Аканжи марказга яқин ҳудудда Жотани йиқитди, ҳакам эса тезда хуштагини чалди.

46. Биз қайтдик, иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. "Ливерпуль" катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, Жота тўпни ўнг қанотда очилаётган Салоҳга узатишга уринди, аммо тўпни Аке илиб кетди.

42. Родри рақиб қарши ҳужумини қўли билан қайтарди, аммо ҳакам уни жазоламади.

40. ХОЛАААААНД! Кевин Де Брюйненинг ажойиб узатмасидан сўнг Эрлинг бош билан зарба берди, Алиссон тўпни эгаллаб олди

39. Бурчак тўпи, Робертсон амалга оширган узатма Диаш томонидан қайтарилди ва тўпи майдонни тарк этди. Бурчакдан узатилган тўпдан фойда бўлмади.

35. "Ливерпуль" мухлислари ва Клопп ғазабда. Родриго Салоҳга қарши қўпол ўйнагани учун ҳакам хуштак чалмади ва бу мезбонларга ёқмади.

34. Фоден йиқитилди, аммо ҳакам хуштак чалмади. 

30. Бернардо Силванинг зарбаси ноаниқ кетди.

27. Эллиот Акени алдаб ўтганида зарба бериш учун қулай вазиятга чиқарди, аммо нидерландиялик рақибини қўйиб юбормади.

24. ЗАРБААА... "Ливерпуль"нинг тезкор ҳужуми гол билан якун топиши мумкин эди. Аввалига Милнер қанотдан тўпни марказга узатди, Эдерсон тўпни уриб юборди, қайтган тўпга Робертсон зарба берди, ноаниқ.

21. ЗАРБААА... ЖОООТААААА! Диого Жота бош билан Эдерсон дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп бразилиялик посбон қўлига бориб тушди.

18. Ҳозирча иккала жамоа ўйлаган ғоялардан фойда бўлмаяпти.

15. ЗАРБААА... Гюндоган берган зарбадан сўнг тўп ерга бир сакраб хавфлидек кўринди, аммо Алиссон тўпни эгаллаб олди.

10. Канселунинг қанотдан узатмаси дарвозабон қўлига кетиб қолди, тўп айланганида Холанд жангга кириши мумкин эди.

6. Клопп прессинг эвазига "Сити"ни шошириб қўймоқчи, баъзида шундай ҳам бўляпти, аммо "Ливерпуль" футболчиларининг кучи қанчага етади?

5. Холанд зарбага шайланганди, аммо мезбон жамоа ҳимоячиси ўз вақтида тўпни тепиб юборди.

4. Тўп "Сити"га ўтди ва энди Гвардиола шогирдлари уни сақлашга ҳаракат қилишади.

3. Бернарду Силва ва Робертсон тўқнашувидан сўнг шотландиялик ҳимоячи рақибини итариб юборди. 

1. Учрашув бошланди.

"Ливерпуль" – Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Эллиотт, Милнер, Фирмино, Салах, Диогу Жота.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Аканжи, Аке, Гюндоган, де Брюйне, Родри, Бернарду Силва, Фоден, Холанд.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика