АПЛ. "Ливерпуль" 4 ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ғалабага эришди
10 апр 2021 21:30
Новости
АПЛ. "Ливерпуль" 4 ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ғалабага эришди
Англия чемпионати 31-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Астон Вилла" баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
“Қизиллар” 2020 йил 16 декабрдан бери илк бор чемпионат доирасида ўз майдони “Энфилд Роуд”да ўтган учрашувда ғалабага эришди. Ўшанда Юрген Клопп шогирдлари “Тоттэнхем”дан устун келган – 2:1. Кейин эса "Ливерпуль" уйдаги 8 учрашувнинг 6 тасида (барчаси кетма-кет) мағлуб бўлиб, 2 тасида рақиблар билан дуранг ўйнаганди.
Маълумот ўрнида, амалдаги Англия чемпиони 2017 йил декабридан бери “Энфилд”да мағлубиятсиз серия қайд этаётганди. Бироқ, 21 январь куни “Бёрнли” Клопп шогирдларини тўхтатишга муваффақ бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии