АПЛ. "Челси" МЮга тўртта гол урди
23 окт 2016 21:50
Новости
АПЛ. "Челси" МЮга тўртта гол урди
АПЛ 9-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 30-сониясида Маркос Алонсонинг ажойиб пасидан сўнг Педро учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0. Ҳали мухлислар ўз жойларига ўрнашиб олишмаганди ҳам. Учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар иккинчи бор гол уришди. Бурчак тўпидан сўнг Гари Кэйхилл Де Хеа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 2:0.
Баҳснинг 61-дақиқасида Эден Азар Матичнинг пасидан сўнг жарима майдонига кириб борди ва дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди - 3:0. Яна 10 дақиқа ўтгач Нголо Канте ҳужумда пайдо бўлди ва рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб Де Хеага тўртинчи голни уриб кетди - 4:0.
Челси – Манчестер Юнайтед 4:0
23 октябрь, 20.00, «Стэмфорд Бридж»
Голлар: 1:0 – 1 Педро, 2:0 – 21 Кэйхилл, 3:0 – 62 Азар, 4:0 – 70 Канте.
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 71), Канте, Азар (Виллиан, 78), Диего Коста (Батшуайи, 78).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи (Рохо, 52), Блинд, Лингард (Марсьяль, 65), Феллайни (Мата, 46), Эррера, Погба, Рэшфорд, Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Педро (1), Байи (29), Давид Луиз (41), Алонсо (66), Погба (75).
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии