RU

Последние новости

АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди Новости

АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди

АПЛ матбуот хизмати апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодларни маълум қилди.

Унга кўра, ушбу эътироф учун Оле-Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед"), Марсело Бьелса ("Лидс"), Сэм Эллардайс ("Вест Бромвич") ва Стив Брюс ("Ньюкасл") каби мураббийлар кураш олиб боради.

Қайд этиш керак, Сульшер ўтган ойда 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган бўлса, Бьелсанинг "Лидс"и 2 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди.

Эллардайс эса кетма-кет "Челси" ва "Саутгемптон"ни мағлуб этди. Брюснинг "Ньюкасл"и 2 ғалаба ва 2 дурангни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Март ойида Томас Тухель энг яхши мураббий бўлганди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика