RU

Последние новости

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  4 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

АПЛ, 5-тур. ПРЕВЬЮ Новости

АПЛ, 5-тур. ПРЕВЬЮ

Бугун Англия премьер лигасининг 5-турига старт берилади.
Ушбу турда бизни қандай қарама-қаршиликлар кутиб турганини кўриб чиқамиз.


КПР – “Сток Сити”
20 сентябр, шанба, “Лофтус Роуд”, 16:45, ҳакам: Мартин Аткинсон

Харри Рэднапп бошчилигидаги КПР АПЛда жуда ёмон старт олди, дастлабки тўртта ўйиннинг учтасида мағлубият алами тотиб кўрилди. Бу турда эса клуб ўз мухлислари қаршисида очко олишга мажбур. Ўз навбатида “Сток Сити”га ҳам “омадсиз старт олган жамоа” тамғасини босишимиз мумкин эди, лекин уларнинг учинчи турда “Манчестер Сити”ни сафарда мағлуб этиб қайтишгани бунга имкон бермайди. Қуйи ўринларда бораётган жамоалар баҳсида имкониятларни тенг деб бахолаш мумкин.

Жароҳат олганлар: Форлин – Кэмерон, Одемвинги
Сўроқ остида: Матч, Таарабт, Варгас, Бартон – Уолтерс, Айрленд, Арнаутович


“Астон Вилла” – “Арсенал”
Шанба, “Вилла Парк”, 19:00, ҳакам: Майк Жонс

Пол Ламберт қўл остидаги “Вилла” ўтган турда “Ливерпуль”ни мағлуб этиб, бу мавсум ҳазиллашмаётганини кўрсатиб қўйди. “Арсенал” эса АПЛ доирасида сўнгги учта ўйинни дуранг билан якунлади ва пешқадамни ўзидан 6 очко олдинга ўтказиб юборди. Сешанба куни Чемпионлар лигасининг биринчи турида “Боруссия”га имконият бой берилди. Хуллас, Венгер шогирдларининг ғалабасиз сериялари тўрттага етди.

Жароҳат олганлар: Бентеке, Козак – Монреаль, Саного, Дебюши, Жиру, Гнабри, Уолкотт
Сўроқ остида: Влаар – Уилшир, Чамберс.




“Суонси” – “Саутгемптон”

Шанба, “Либерти Стэдиум”, 19:00, ҳакам: Жонатан Мосс
Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар баҳси. Бу клублар учинчи ва тўртинчи поғоналарда боришмоқда, мавсум аввалидаги оқилона трансфер сиёсати ва мураббий тайинлашдаги тўғри танлов ҳар икки жамоанинг муваффақиятларига бош омил бўлиб хизмат қилмоқда. Мезбонлар бу мавсум уй учрашувларининг барчасида ғалаба қозонишган.

Жароҳат олганлар: Бриттон, Амат, Доннелли – Родригес, Галлахер
Сўроқ остида: Лонг (Саутгемптон)


“Вест Хэм” – “Ливерпуль”
Шанба, “Аптон Парк”, 21:30, ҳакам: Крейг Паусон
Сэм Аллардайс шогирдлари ўз майдонларидаги охирги учта беллашувда енгилишган, ўз навбатида “Ливерпуль” ҳам сўнгги турда “Астон Вилла”га ютқазиб қўйган эди. Бу курашда Брендан Роджерс шогирдлари фаворит.

Жароҳат олганлар: Жарвис, Кэрролл, Нолан, О`Брайен – Старриж, Аллен, Жан, Жонсон, Фланаган
Сўроқ остида: Коллинз (“Вест Хэм”)


“Тоттенхэм” – “Вест Бромвич”
Якшанба, “Уайт Харт Лейн”, 17:30, ҳакам: Кевин Френд
Меҳмонлар мана уч ўйиндирки, рақиблари дарвозасига йўл топа олмаяптилар, “Вест Бромвич” 30 йилдан буён “Уайт Харт Лейн”да ғалаба қозона олмаган, улар АПЛда 13 ўйиндирки ютуққа эриша олишмаяпти. Бу ўйинда “Шпорлар” яққол фаворит.

Жароҳат олганлар: Уокер (“Тоттенхэм”)
Сўроқ остида: Таунсенд (“Тоттенхэм”)


“Лестер” – “Манчестер Юнайтед”
Якшанба, “King Power Stadium”, 17:30, ҳакам: Марк Клаттенбург
Луи Ван Гал жамоасининг аввалги турда КПР устидан қозонган ғалабасидан кейин кўпчилик МЮнинг ўзига келиб олганига ва буёғига ғалабалар давомли бўлишига ишонмоқда. “Лестер” эса бу мавсум фақатгина “Челси”га ютқазди ҳолос. Мезбонларнинг мустаҳкам ҳимояси меҳмонларнинг “қўрқинчли” ҳужум чизиғига қарши туриб бера олармикин. Буни эртага билиб оламиз.



Жароҳат олганлар: Апсон – Каррик, Жонстон, Феллаини, Лингард, Жонс, Янг
Сўроқ остида: Шмайхель (Лестер)


“Манчестер Сити” – “Челси”
Якшанба, “Этихад стэдиум”, 20:00, ҳакам: Майк Дин
Нафақат турнинг, балки биринчи давранинг энг асосий ўйинларидан. Биринчиси амалдаги чемпион бўлса, иккинчи айни пайтда турнир жадвалини бошқариб бормоқда. “Челси” очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди. “Сити”нинг ўтган мавсумдаги етакчиси Яя Туре ҳали ўз формасини тиклаб олганича йўқ. Моуриньо жамоасида эса Азар-Фабрегас-Коста учлиги исталган клуб қўрғонини ёриб ўтмоқда. Диего Коста тўртта ўйинда еттита гол урган ҳолда тўпурарлик қилмоқда. “Сити” шу мавсумнинг ўзида уй учрашувини бой бериб улгурди, учинчи турда “Сток Сити” билан кечган баҳсда Пеллегрини шогирдлари илк мағлубиятни қабул қилиб олишган эди.

Жароҳат олганлар: Фернандо, Йоветич (“Манчестер Сити”)



Бундан ташқари, яна учта учрашув бизни кутиб турибди.

“Бернли” – “Сандерленд”
Шанба, “Терф Мур”, 19:00, ҳакам: Энтони Тэйлор
Жароҳат олганлар: Инз, Тэйлор, Воукс (“Бернли”)


“Ньюкасл” – “Халл Сити”
Шанба, “Сент-Жеймс Парк”, 19:00, ҳакам: Нил Сворбрик
Жароҳат олганлар: Феррейра, Сантон, Сиссе, Р.Тэйлор, Де Йонг, Ааронс – Снодграсс
Сўроқ остида: Эрнандес, Робертсон (“Халл Сити”)


“Эвертон” – “Кристал Пэлас”
Якшанба, “Гудисон Парк”, 20:00, ҳакам: Шон Беннетт
Жароҳат олганлар: Коне, Овьедо, Баркли – Шамах
Сўроқ остида: Пиенаар – Ледли


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика