RU

Последние новости

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  4 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Анзур Исмоиловда 99та бўлди Новости

Анзур Исмоиловда 99та бўлди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда China Cup 2019 доирасидаги дастлабки баҳсини ўтказди.

Уругвай билан кечган ўйинда вакилларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шуни айтиш лозим, бу ўйин тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов учун миллий терма жамоадаги 99-учрашув бўлди. Анзур Уругвай билан баҳсга қадар бош жамоамизда 98та учрашув ўтказганди. 

У яна битта баҳсда майдонга тушадиган бўлса, ўйинлари сонини 100тага етказиб олади ва юзлик маррани забт этган тўртинчи футболчи бўлади. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасида ҳозирча 100та ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчилар сони уч нафарни ташкил этади. Булар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров ва Игнатий Нестеров. 

Агар 25 март куни Хитой билан кечадиган учрашувда Анзур Исмоилов яна майдонга тушадиган бўлса, бу унинг учун 100-ўйин бўлади. Анзур Исмоилов терма жамоадаги дебютини 2007 йил 2 июль куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказган. Ўшанда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Агар йилма йил оладиган бўлсак, Анзур 2007 йил 3та, 2008 йил 9та, 2009 йил 8та, 2010 йил 7та, 2011 йил 8та, 2012 йил 8та, 2013 йил 12та, 2014 йил 7та, 2015 йил 13та, 2016 йил 8та, 2017 йил 5та, 2018 йил 7та ва бу йил ҳисобидан ҳозирча 4та ўйинда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, бунда расмий ўйинлар билан биргаликда ФИФА кунлари ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳам ҳисобга олинган. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика