«Анжи» расмий баёнот берди
07 авг 2013 15:55
Новости
«Анжи» расмий баёнот берди
Бюджетдаги ўзгаришлар UEFA нинг талаби ва молиявий Fair Play га амал қилиш туфайли амалга оширилди.
Турли ОАВда ёзилганидек бир гуруҳ футболчилар сотиб юборилмайди. Клуб футболчилар билан тузган шартномани хурмат қилади. Энди клуб узоқ йиллик ҳамкорлик қилиш учун ёш футболчиларга эътибор қаратади.
Қиммат футболчиларни сотиб олиб тезкор равишда совринларни ютиш мақсади амалга ошмаганини тан оламиз. Буни янги мавсумнинг дастлабки турлари ҳам кўрсатиб берди. Таркибда бир қатор ўзгаришлар бўлишини рад қилмаймиз.
«Анжи» клуби томонидан тузилган академияга эътибор кучайтирилади. Умид қиламизки яқин орада ўзимизнинг мактабдан чиққан ёшлар асосий таркибда ўйнай бошлашади. Мухлисларимиз ушбу қарорни тўғри тушунишади ва севимли клубини қўллаб-қувватлашда давом этишади. Сайтимиз орқали таркибдаги ўзгаришларни эълон қилиб борамиз.
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии