Анхелиньо: “Гвардиола ўзимга бўлган ишончни сўндирган”
24 фев 2021 20:50
Новости
Анхелиньо: “Гвардиола ўзимга бўлган ишончни сўндирган”
“Лейпциг” ҳимоячиси Анхелиньо “Манчестер Сити”да Пеп Гвардиола қўл остида ўтказган даврини эслади.
“Пеп ўзимга бўлган ишончни сўндирган. ПСВдан “Сити”га қайтганимдан кейин у мени мавсум олдидан ўтказилган икки учрашув орқали баҳолади ва ўзимни тўлиқ кўрсатишим учун ҳеч қандай имкон бермади.
“Лейпциг” келганимдан хурсанд эдим, энди эса клубнинг бир бўлагига айландим. Илк кунданоқ ишончни ҳис этдим ва клуб мураббийидан куч олдим. “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилаётганимдан хурсандман”, дейди Анхелиньо.
24 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 21 баҳсда қатнашиб, 4 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии