RU

Последние новости

02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  7 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман" Новости

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" – АГМК (1:2) учрашувидан сўнг термизликлар устози Анхель Лопес фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида 

- Суперлиганинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйнадик. АГМК стандарт ҳолатлар бўйича жуда кучли жамоа. 

Қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Кўплаб ҳужумлар уюштиришга ва прессинг қўллашга уриндик. Аммо ҳамма режамиз ҳам иш бермади.

- Ўйин вақтида ҳакамга нисбатан жуда кўп эътироз билдирдингиз. Ўйин давомида 50% футболчиларга кўрсатма берган бўлсангиз, 50% эътироз билдирдингиз, десак ҳам бўлади...

- Футбол шуниси билан қизиқ ва уни шунинг учун ҳам ёқтирамиз. Бу менинг услубим. Мен ҳар доим шундай ишлайман. 

- Зоир Жўрабоев нега алмаштирилди?

- У дастлабки 25 дақиқада жуда ёмон ҳаракатланди. Унинг ўйинидан қониқмадим. Бу Зоирнинг 10-15 кун давомида Тожикистон терма жамоаси ихтиёрида бўлгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаблар туфайли уни алмаштиришга қарор қилдим. 

- Жамоангиз ҳали ғалаба нималигини билганича йўқ. Бу сизга босим юклаб, руҳий ҳолатингизга таъсир қилмайдими?

- АГМК ҳам ҳозиргача ғалаба қозонмаётганди. Жамоалар бугун яхши ўйин кўрсатишди ва кўплаб вазиятларни яратишди. АГМК улардан унумли фойдаланиб, ҳақли ғалабага эришди. Биз олдинга интилишда давом этамиз.

- Ортда қолган 4 турдан келиб чиқсак, "Сурхон"нинг энг қийин рақиби АГМК бўлди, деб ҳисоблайсизми? 

-  Йўқ, энг мушкул рақиб "Навбаҳор" бўлди. Аммо бугун ҳам қийин бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим. 

Шунингдек, ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман. Афсуски, кўплаб жарима тўплари ва "аут"ларда АГМК фойдасига қарор чиқаришди. 

Буларнинг барчасидан тушкунликка тушмаймиз ва қўл силтамаймиз. Олдимизда ҳали кўп ўйинлар бор. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга алоҳида ташаккур дейман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика