RU

Последние новости

21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  3 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  7 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  6 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди" Новости

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Индивидуал хатолар туфайли бизда катта муаммолар юзага келди. Шунга қарамасдан, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди. Кейин жуда қийин ҳолатга тушдик, ҳеч нарса ўхшамади.

- "Сурхон" прессингда жуда кучли. То гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши эди. Жамоа олдинги чизиқда юқори прессинг қўллаётганига қарамасдан, гол уриш борасида самара чиқаролмаяпти...

- Фикрларингизга қўшиламан. Wyscout статистикасига кўра, юқори прессинг қўллашда энг кучли жамоалардан биримиз. Футболчиларимиз ҳамиша чин дилдан ўйнашмоқда. Ҳеч бир жойда бўш ҳудуд қолдирмасликка уринишмоқда. Прессинг орқали ҳаммасини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ афсуски, бизга имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик панд беряпти. Ўз йўлимиздан қайтмоқчи эмасмиз. Агар бугун биринчи голни биз урганимизда, ўйинни назорат қилган бўлардик, аммо ўхшамади. 

- Жамоа охирги дақиқаларда яхши ҳужум уюштирди. Бу яққол сезилди. Тактикани ўзгартирганмидингиз? 

- Бу оддий ҳолат. Жамоалар 0:2 ҳисобида ютқазиб турган пайтда ҳужумга ўтаверишади. Биз ҳам худди шундай қилдик. Бугун омад бизга клуб боқмади. Келаси учрашувларда очко йиғишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика