Анвар Жабборов: "Ортга йўл йўқ, фақат олға"
01 окт 2016 11:53
Новости
Анвар Жабборов: "Ортга йўл йўқ, фақат олға"
Олий лига 24-тур доирасида бугун бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин, Қўқон жамоаси дарвозабонлари мураббийи Анвар Жабборов ўз фикрларини билдирди.
- Бугун водий дербиси. Водийда ҳар қандай жамоалар ўзаро ўйнаганда учрашув шиддатли кўриниш олади. Биз ҳар қандай жамоани ҳурмат қиламиз, лекин майдонда кураш бўлади.
Жамоамизнинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб шуни айтмоқчиманки , бизда ортга йўл йўқ, фақат олға боришимиз керак. Шунинг учун бугун майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга чиқамиз.
“Навбаҳор”да ишлаганман, лекин ҳозир у ерда бошқа мураббийлар ва бошқа жамоа тузилган. Шунинг учун рақибларимиз ҳақида бир нима дея олмайман. Биз фақат ўзимизни ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйламанки бугун стадионга келган мухлислар хурсанд ҳолда уйга қайтишади, - дейди Жабборов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии