Анвар Ғофуров: “Навбаҳор”га ҳам, бизга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур”
11 сен 2016 14:40
Новости
Анвар Ғофуров: “Навбаҳор”га ҳам, бизга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур”
Ушбу учрашувда “қалдирғочлар” “Обод” клубини йирик (3:0) ҳисобида мағлуб этишди. Мағлубиятдан сўнг “Обод” жамоаси ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бунёдкор”га қарши ўйинда мағлубиятга учрадик. Менимча, тажриба ва маҳорат устун келди деб ўйлайман. Пенальти борасида ҳеч нима дея олмайман. Ҳакам қарор қабул қилиб бўлди, мен уни муҳокама қилмайман. Собиқ жамоамга қарши майдонда тўп тепганимдан бир тарафдан хурсандман яна бир тарафдан эса бироз қийналдим. Тўғри, шунча йил “Бунёдкор” сафида ўйнаб туриб, бироз вақт ўтгандан сўнг ушбу жамоага қарши баҳс олиб бориш жуда ҳам оғир. Лекин, бошқа тарафи, мен ҳозир “Обод” жамоасида тўп тепяпман. Демак, шу клубни шарафини ҳимоя қиляпман.
“Бунёдкор”га қарши бор кучим билан ўйнадим ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Кейинги ўйинда бунданда кўпроқ куч сарфлаш керак бўлади. Чунки, “Навбаҳор”га ҳам бизга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Биз турнир жадвалида олдимизда ва биз кейинги поғонада турган жамоаларни мағлуб этсак жуда яхши иш бўлар эди. “Бунёдкор” жамоасини олиб қарайдиган бўлсак, ҳозир турнир жадвалида пешқадамдан кейинги ўринда бормоқда. ОЧЛда ҳам мунтазам равишда иштирок этиб келади. Жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. “Қизилқум” ҳам айни дамда яхши ўринда бормоқда. “Бухоро” билан бўлган ўйинда сафарда очко йўқотиб қайтдик. Ушбу жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин. “Металлург” билан бўлган ўйинда 1 очкони қўлга киритдик. 3 очкони қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. Мағлубиятдан сўнг ички муҳитни унчалик аъло даражада деб бўлмайди. Кейинги турда “Навбаҳор”ни мағлуб этиб ички муҳитни ҳам яхшилаб оламиз. Учралган мағлубиятлардан ҳулоса чиқариб кейинги ўйинда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Насиб қилса олий лигада қолишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Анвар Ғофуров.
Жаҳонгир Сотволдиев
Комментарии