RU

Последние новости

14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  1 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  11 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман” Новости

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман”

Ўтган йилги чемпионат баҳсларида Тошкентнинг “Обод” жамоаси олий лигада жон сақлаб қолди.
“Обод” иккинчи даврада клубда ўзгаришлар қилди ва ўзи учун керакли бўлган тажрибали футболчиларни жамоага қўшиб олди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик тўғрисидаги саволларимизга клуб футболчиси Анвар Ғофуров жавоб берди.

-  Бу йил мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар?
-  Мавсумга тайёргарликни ўтган йили декабрь ойида бошлагандик. Ҳозир эса олдиндан бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Қандай тайёргарлик кўрганимизни чемпионат баҳслари бошлангандан кейин билиб оламиз.



-  Кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?
-  Жамоадан кетган футболчилар кўп, бу факт. Клубни тарк этган футболчиларни ўрнини биринчи лига жамоасида ҳаракат қилган футболчилар ва ижара асосида бошқа жамоада тўп тепган Шерзод Жалилов ва Санжар Тўрақулов билан тўлдирдик. Ҳозирча таркиб борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

-  Жамоага Рауф Инилеев келгач бироз бетоб бўлиб қолганди. Яқинда Россия давлатига бориб даволаниб қайтдилар. Шу вақтда сиз машғулотларни ўз зиммангизга олдингиз. Мураббийлик соҳасини биринчи "Обод" клубида бошлайсизми?
-  Барчаси Рауф Талгатовичнинг кўрсатмалари асосида машғулотлар олиб борилмоқда.  Раул Талгатович ҳозир реабилитациялари ва ҳаво совуқ бўлгани учун машғулотларда иштирок этмаяпти.

-  Бу йил клуб олдига қандай вазифа қўйилган?
-  Иложи борича юқори ўринларни эгаллаш ва ёш футболчиларни кашф қилиш олдимизга мақсад қилиб қўйилган.



-  Жамоага яна кимлар келиши мумкин, кўз остингизга олиб қўйган футболчиларингиз борми?
-  Кўз остимга олиб қўйган барча футболчиларнинг клублари билан шартномалари бор. Шу туфайли жамоага кимдир келиб қўшилиш эҳтимоли жуда кам.

-  Фаолиятингизни айнан "Обод" жамоасида якунламоқчимисиз ёки бошқа клубдан таклифлар борми?
-  Ҳозир мен “Обод” жамоасида фаолиятимни давом эттиряпман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агарда соғлиғимда муаммолар бўлмаса, жароҳатлардан йироқроқ бўлсам албатта футболчилик фаолиятимни давом эттираман.

-  "Обод" жамоасининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
-  Фол очишни ёқтирмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. “Обод” жамоаси ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишини ва янги ишқибозларни топишини чин дилдан хоҳлардим. Ахир барча клублар мухлислар учун ўйнайди-ку!

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика