Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"
26 июн 2024 00:10
Новости
Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"
- Ўйин ҳақида
- Қийин ўтган ўйинда ғалабага эришдик. Жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Йигитлар бор кучларини ишга солишди, жамоанинг барча аъзоси ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшди.
- "Қўқон-1912" жамоасининг бу қадар нурсиз ўйин кўрсатишига сабаб нима деб ўйлайсиз?
- "Қўқон-1912" жамоаси ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларнинг ўз мураббийлари бор. Лекин бу жамоага омад тилайман. Мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритишларига тилакдошман.
- Жамоа мавсум бошидаги омадсизликлардан сўнг яхши йўлга тушиб олди. Ҳозирда клуб раҳбарияти жамоага қандай вазифа қўйган?
- Мавсум бошида раҳбарият ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни уқтиришган. Биз шу режа асосида ишлаяпмиз. Олдиндан катта гапириш йўқ, лекин ҳар бир ўйинга ғалаба учун тайёрланамиз.
- Ёзги трансферлар режаси қандай?
- Айрим футболчилар билан музокара олиб бораяпмиз. Лекин жамоамизда кўп ўзгаришлар бўлмайди. Ҳозирда футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии