RU

Последние новости

23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  0 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  19 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади" Новости

Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"

Суперлига-2025 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:0) баҳсидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Тайёргарликни асосан Тошкентда олиб борган эдик. Бугун эса Суперлигадаги дастлабки учрашувни "Хоразм"га қарши ўтказдик. Бугун дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони ўз жамоасини кўп маротаба қутқарди. Кейин эса ҳужумга зўр бердик ва қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказиб юбордик" - деди Анвар Бердиев бугунги баҳс ҳақида.

- "Шўртан" жамоаси янги мавсум олдидан ўз таркибини асосан ёш футболчилар билан кучайтирди. Янги мавсумга йиғилган таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Янги футболчиларнинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Тўғри, жамоамиз асосан ёш футболчиларни ўз сафига жалб этди. Биз тажрибалироқ ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи эдик, аммо бунинг имкони бўлмади. Мавсум ҳали энди бошланди, ушбу футболчилар ҳали ўзини кўрсатишади. Бугунги баҳсни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларда яхшироқ натижага эришишга интиламиз.

- "Шўртан" ёмон ўйин кўрсатмади, тўпни назорат қилди ва вазиятларга эга бўлди. Жамоангиз намойиш этган ўйини билан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эдими?

- Жамоа ютқаздими, демак рақиб яхшироқ ўйнаган бўлади. Бизда ҳам имкониятлар бўлди ва ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, лекин "Хоразм" жамоаси посбони бугун жуда яхши ўйнади. Бироз омад ҳам етишмади. Футболчиларим кейинги турларда янада яхшироқ ўйин намойиш этишига ишонаман.

- "Шўртан" жамоаси янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш. Охиригача курашамиз. Мавсумни ғалабасиз бошлаш жуда қийин. Бугунги мағлубиятни тезроқ эсдан чиқариб, "Бунёдкор" ҳақида ўйлашимиз керак. Ғузорга қайтиб, бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйлайманки, кейинги баҳсда жамоам яхшироқ ўйнайди ва ўзига керакли бўлган натижага эришади.



Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика