Анвар Бердиев: "Ўйин вақтини кечроққа суриш бўйича раҳбарият билан гаплашамиз"
18 июн 2024 21:28
Новости
Анвар Бердиев: "Ўйин вақтини кечроққа суриш бўйича раҳбарият билан гаплашамиз"
- Ўйин ҳақида...
- Ўзбекистон аҳлини Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Йигитларга бугунги ўйин учун рахмат айтаман, улар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик. Бу ўйинни унутиб, кейингисига тайёргарликни бошлаймиз.
- Машғулотларда ишланган режалар ўз натижасини бердими?
- Албатта, ҳисоб 3:0 бўлса, қайсидир маънода машғулотларда ишланган услублар натижа берган бўлади. Ҳар машғулотларда ишлаймиз, ўйинда рақиб ҳам бизга қарши туради. Қаердадир услублар ўйиндан келиб чиқиб танланади.
- Бугунги ўйин 18:00 да белгиланди. Иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийин барибир. Ўйин вақтини сал кечроққа суриш бўйича раҳбарият билан гаплашиб кўрдингизми?
- Яхши савол бердингиз, буни инобатга оламиз. Раҳбариятдан илтимос қилиб кўрамиз. Ҳоҳлайсизми-йўқми, иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийин.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии