RU

Последние новости

00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  1 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  1 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  3 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос" Новости

Анвар Бердиев: "Ўтган мавсумдаги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган холос"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Турон" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйинда ғалабага эришдик. Чунки, аввалроқ "Хоразм" билан ўйинда ҳам айтгандим, яна такрорлайман, сунъий майдонда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Муҳим ғалабага эришдик. Яна муҳимроғи ўйинни жароҳатларсиз якунладик. "Арал Самали" яхши жамоа ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўтган йилги таркибдан жамоангиз ҳозирги таркиби анчайин фарқ қилади. Ўзингиз истаган қанча футболчиларни жамоада сақлаб қолдингиз?

- Хабаринглар бор, "Турон" ўтган мавсум Суперлигадан тушиб кетганди. Кўп футболчилар жамоани тарк этишди. Тўғрисини айтсам, жамоа қайтадан шакллантирилди десак ҳам бўлади. Ўтган йилги жамоадан 3-4 нафар футболчи қолган холос. Қолган барча футболчиларни ўзим таклиф қилганман. Аллоҳга шукр, ҳозир улар мени уялтириб қўйишмаяпти. Тўхтаб қолмоқчи эмасмиз, шу руҳда давом этамиз.

- Жамоалар футболкалари бир-бирига ўхшаб кетгани нима билан боғлиқ?

- Тўғриси, бизда 2 хил футболкамиз бор, қизил ва оқ. Биринчи даврада "Арал Самали" билан ўйнаганимизда улар кўк рангли футболкада чиқишганди. Биз оқ футболкада тушсак ҳам, барибир бир хил бўлиб қоларди. Бу холат қийинчилик туғдирди албатта, лекин бугун мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг назорат қилувчи махсус марказ бор. Ўйин давомида кимгадир ён босгандек кўринаверади. 

- "Турон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб Суперлигага қайтиш. Жамоамиз раҳбарияти олдимизга шундай вазифа қўйишган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика