RU

Последние новости

13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  6 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди" Новости

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Шуртан

Про лига. Тур 1

13/03/2024, 16:30

0
:
0
Завершен

Бухара

45'
90'

Ўйин ҳақида

- Аввало барча юртдошларимизни Рамазон ойи кириб келганлиги ва Про-лиганинг очилиши билан табриклайман. Бугунги учрашув мавсумнинг илк ўйинига мос тарзда ўтди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, лекин биринчи ўйинларда барибир осон бўлмайди.

- "Шўртан" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Клуб раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

- Футболчилар билан аксарият шартномалар 2024 йил декабрь ойигача тузилганига сабаб нима?

- Мен жамоага таклиф этган футболчилар менга ишонишади. Агар биз олдимизга қўйилган вазифани уддалай олсак, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди.

- Сариқ карточкалар кўпайиб кетганига муносабатингиз?

- Футболчи ўйин давомида карточка олади, бу нормал ҳолат. Лекин ҳакам билан тортишиб карточка олишни қаттиқ қоралайман. Бундай ҳолат учун Регламентда ҳам жазо бор. Шунингдек, клуб ички тартиб-қоидаларига кўра ҳам бундай футболчини жазолаймиз.

- Бугунги ўйиндан қониқдингизми?

- "Бухоро" ўтган мавсум Суперлигадан тушган, уларда аниқ мақсад борлиги аниқ. Биринчи ўйинлигидан келиб чиқсак, натижадан қониқдим. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика