RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик" Новости

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач мезбонлар устози Анвар Бердиев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. Ўйин аввалида жуда яхши вазиятларни голга айлантира олмадик, аммо оддий бир вазиятда кераксиз хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Футболчиларим ҳисобни тенглаштира олишди, лекин ҳисобда олдинга чиқа олмадик. Кераксиз жойда очко йўқотдик", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев.

- Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар жамоангиз ўйинини қанчалик ўзгартира олди деб ўйлайсиз?
- Зоиров гол ургани сабабли ўйинга қўшилиб кета олди дея оламан, қолган футболчилар эса бугун ўзларининг энг яхши ўйинини намойиш эта олишмади.

- Мавсум якунига қадар уч тур қолди. "Дўстлик", "Машъал", "Арал" жамоаларига қарши ўйинлар бор. Қайси баҳс жамоангиз учун энг қийини бўлади?
- Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Сиз санаб ўтган рақиблардан ташқари, "Қўқон-1912" ва "Олимпик-МобиУЗ"га қарши ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бизда имкониятлар бўлаяпти, аммо улардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Биринчи даврада энг кўп гол урган жамоаларнинг бири эдик. Иккинчи даврада эса ушбу кўрсаткич бўйича пасайиш кузатилмоқда. Футболчилар билан ушбу муаммо устида ишлашимиз керак.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика