RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  21 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   19 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  84 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Анвар Бердиев: "Жасур Ўринов учун хурсандман" Новости

Анвар Бердиев: "Жасур Ўринов учун хурсандман"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Қийин учрашув ўтказдик. "Шўртан" билан бу йилдаги учинчи тўқнашувимиз ҳисобланади. Улар жамоа сифатида яхши шаклланиб улгурган. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман. Футболчиларим охиригача ғалаба учун курашди. Бунинг самарасини кўрдик", - дейди мураббий. 

- Жамоа "Хоразм" билан сафарда суъний майдонда ўйнади. Йигитлар қийналганини кўрдик. Кейинги турни яна шундай майдонда "Арал Самали"га қарши ўтказасизлар. Футболчиларни тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Баҳона бўлиб қолмасин, суъний майдонда футбол ўйнаш жуда қийин. Чунки ўзимиз футбол ўйнаган пайтларимизда мураббийларимиз суъний майдонга олиб чиқмас эди. Фақат қишда ноқулай ҳавода шуғулланганмиз. "Хоразм"га, "Арал Самали"га тезроқ табиий майдонга эга бўлишини тилаб қоламан. Ўйиндан бир кун олдин борамиз. Очиғи футболчиларимни бир неча кун суъний майдонда шуғуллантириб қийин аҳволга солиб қўймоқчи эмасман. Жароҳат олиш эҳтимоли юқори бўлади бунда. 

- Жасур Ўриновни ҳимояда ўйнатиш режалаштирилганмиди?

- Бизда 3та ҳимоячи ўйнаётганди. Уни ҳимояни олдига қўйдим. Стандарт вазиятларда бош билан яхши ўйнайди. Жасур Ўринов учун хурсандман. 

- Дониёр Исмоиловнинг қайтиши ҳақида...

- Тезда қўшилиб кетиш қийин барибир. Унинг қайтганидан мамнунман. Сафимизга қайтиш албатта фойдали. 

- Абдуғани Камолов ва Сардор Абдунабиев жароҳатдан қутулиб қачон қайтади?

- Сардор Абдунабиев алоҳида тартибда машғулотларга киришди. Абдуғани Камолов куни кеча жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу футболчилар иккинчи даврага тўлиқ тайёр бўлади. 

Азиз Ибрагимовнинг тажрибасига суяниб майдонга туширдик. Қўлидан келганча ҳаракат қилди. Ҳар қандай ҳолатда ўйинни кучайтиради.  Ғалаба бўлганидан кейин барчаси тўғри дейилади. Азизнинг ўрнига тушган Жасур Ўринов ғалаба голини урди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика