RU

Последние новости

18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  0 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  3 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  10 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  6

Анвар Бердиев: “Ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди” Новости

Анвар Бердиев: “Ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди”

“Андижон” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашувида иккита голга ассисентлик қилиш билан бирга, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган Анвар Бердиев баҳснинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди десак муболаға бўлмайди.

Шу боис учрашувдан кейин тажрибали ҳужумчини суҳбатга тортдик.

- Ўз майдонимизда мухлисларимиз қаршисида бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Шу боис ўйинга юқори даражада тайёргарлик кўргандик. Таркибда ҳам бугун бир қатор ўзгаришларга қўл урилди. Ҳамма йигитлар ҳамжиҳатликда ўйнади. Бу жуда муҳим. Чунки футбол бу жамоавий ўйин. Албатта, клубимиз раҳбарияти ва Андижон аҳлига хурсандчилик улаша олганимиздан мамнунмиз.

- Ушбу қўлга киритилган ғалабада барчанинг ҳиссаси бор деган бўлардим. Ўзим иккита голга ассисентлик қилиб, битта гол урдим. Бу билан мен майдонда ўз вазифамни бажардим. Урган голимга келсак, Отабек Валижонов ажойиб пас берди. Ҳар бир ҳужумчи майдонга чиқишдан олдин, гол уришни ният қилади. Жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман. Насиб қилса келгуси учрашувларда ҳам ўз голларим билан “Андижон”га ёрдам беришга харакат қиламан.

- “Сўғдиёна” жамоасининг ўйини менга ёқди. Йигитларда ғалабага ташналик бор. Аввалги йиллардагига нисбатан жорий мавсум яхши ўйин кўрсатиб келишмоқда. Уларнинг келгуси учрашувларида омад тилайман.  

- Энди жамоамиз кейинги турда Қаршида “Насаф” билан ўйнайди. Ҳеч кимга сир бу клуб мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидандир. “Аждарлар” ҳозирча  чемпионатда мағлубиятга учрамай келмоқда. Боз устига улар ўз уйида жуда яхши ўйнайди. Бироқ шундай бўлсада, олдиндан таслим бўлмоқчи эмасмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ҳам бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўриб, имкон қадар сафардан очко билан қайтишга уринамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика