RU

Последние новости

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  19 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  15 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  14 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  25 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  55 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди” Новости

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Про лига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун муросасиз ва тенг курашлар остидаги беллашув бўлиб ўтди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, балки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар охиригача курашди. “Бухоро” билан баҳсдаги натижани эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

- Жамоангиз “Бухоро”га қарши баҳсда бўш ҳаракат қилдими ёки берилган кўрсатмаларни бажара олишмаяптими?

- Мен бундай фикрларга қўшилмайман. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйинни қайта кўриб чиқиб, вазиятларни тахлил қиламиз. Шуни айта оламанки, йигитлар ҳаракат қиляпти. 

- Иккинчи пенальтини ҳам Муртозаев тепаман деганмиди?

- Бизда штатли пенальтилар бор. Булар Муртозаев, Абдураимов ва Авиловлар. Қайси бири биринчи ўзига ишонмаса, улардан бири бундан фойдаланарди. Ўйиндан кейин фойдалана олмаган пенальтисини сўраганимда, у ўзига ишониб, йўналишни ўзгартирдим деди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони омадли чиқди. Ишонаманки, Муртазаев ҳали кўплаб голлар уради ва мавсум тўпурари бўла олади. 

- Бугун жамоанинг икки нафар футболчиси жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Жамоамиз шифокори билан гаплашиб кўрамиз. Билишимча, Дониёр Исмоиловнинг бошидан олган жароҳати бироз жиддийроқ шекилли. Абдуғани Камолов ва Сардор Тельяков ҳам шундай ҳолатга тушди. Эътибор берган бўлсангиз, бугун мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳар бир мураббийнинг ўйинга бўлган режаси бўлади. Мажбурий ўзгаришлар эса режани ўзгариб кетишига сабаб бўлди. Лекин майдонга тушганлар ҳам жамоамиз ўйинига ижобий таъсир қилди ва кучайтира олди. 

- Бугунги кунда Аъзам Алиевнинг ҳолати қандай?

- У энди машғулотларга қўшилди. Икки кун давомида умумий машғулотларда иштирок этди. Умид қиламанки, Алиев келгуси баҳсларда жамоага ёрдам беради.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика