RU

Последние новости

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  1 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  77 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди” Новости

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Про лига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун муросасиз ва тенг курашлар остидаги беллашув бўлиб ўтди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, балки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар охиригача курашди. “Бухоро” билан баҳсдаги натижани эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

- Жамоангиз “Бухоро”га қарши баҳсда бўш ҳаракат қилдими ёки берилган кўрсатмаларни бажара олишмаяптими?

- Мен бундай фикрларга қўшилмайман. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйинни қайта кўриб чиқиб, вазиятларни тахлил қиламиз. Шуни айта оламанки, йигитлар ҳаракат қиляпти. 

- Иккинчи пенальтини ҳам Муртозаев тепаман деганмиди?

- Бизда штатли пенальтилар бор. Булар Муртозаев, Абдураимов ва Авиловлар. Қайси бири биринчи ўзига ишонмаса, улардан бири бундан фойдаланарди. Ўйиндан кейин фойдалана олмаган пенальтисини сўраганимда, у ўзига ишониб, йўналишни ўзгартирдим деди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони омадли чиқди. Ишонаманки, Муртазаев ҳали кўплаб голлар уради ва мавсум тўпурари бўла олади. 

- Бугун жамоанинг икки нафар футболчиси жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Жамоамиз шифокори билан гаплашиб кўрамиз. Билишимча, Дониёр Исмоиловнинг бошидан олган жароҳати бироз жиддийроқ шекилли. Абдуғани Камолов ва Сардор Тельяков ҳам шундай ҳолатга тушди. Эътибор берган бўлсангиз, бугун мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳар бир мураббийнинг ўйинга бўлган режаси бўлади. Мажбурий ўзгаришлар эса режани ўзгариб кетишига сабаб бўлди. Лекин майдонга тушганлар ҳам жамоамиз ўйинига ижобий таъсир қилди ва кучайтира олди. 

- Бугунги кунда Аъзам Алиевнинг ҳолати қандай?

- У энди машғулотларга қўшилди. Икки кун давомида умумий машғулотларда иштирок этди. Умид қиламанки, Алиев келгуси баҳсларда жамоага ёрдам беради.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика